Quvvati 1,0 mln t/y bo‘lgan neft va gazokondensat maxsulotini vakuum ostida haydash texnologik tizimini tahlil qilish va rektifikatsion kolonnaning issiqlik balansini hisoblash
Download 0.9 Mb.
|
2 Quvvati 1,0 mln ty bo‘lgan neft va gazokondensat maxsulotini vakuum
Ароматик углеводородлар. Марковников ва Оглоблин, Баку конидан чиқадиган нефт таркибини ўрганаётиб, сульфокислоталар орқали толуол, бензол, ксилол этилбензол 1,2,4, - триметилбензол ва шу синфга оид бир қанча ароматик углеводородларни ажратиб олдилар. Хозирги кунда нефтни таркибини текширишлар шуни кўрсатдики, бензол гомологларининг яқин гомологлари (С7–С10) кўплаб учрайди. Нефтнинг керосин – газойль фракциясида, қайнаш ҳарорати (200–3500С) бўлган бензол ҳосиларидан ташқари нафталин ва унинг яқин гомологлари бициклли конденсацияланган ароматик углеводородлар, яъни СпН2н – 12 учрайди. Бир хил нефт таркибидан олинган керосин, газойль ҳам бензин фракциялари таркибидаги ароматик углеводородлар, ҳамма вақт газойль таркибидагидан кам бўлади. Ўртача 15 – 35 % гача жуда мураккаб ярим циклли ароматик углеводородлар нефтнинг юқори фракцияларида учрайди. Бензол ва унинг гомологлари, циклоалканлардан хоссалари жиҳатидан кўп фарқ қилади. Зичлиги ва синдириш кўрсатгичи юқори. Ароматик углеводородлар, асосан реакцияга киришувчан ҳисобланади. Масалан, галлоидлаш, сульфидлаш, нитратлаш, ён занжирларининг оксидланиши, ҳамда деалкиллашда бензол халкасини гидратланиши шулар жумласига киради.
Маълумки, нефт тузулиши жахатдан жуда мураккаб табиий тузилишга эга булганлиги учун, уни урганиш турли хил тахлилар асосисида олиб борилади. Дастлаб нефтнинг генези хамда нефт сакловчи худуднинг пайдо булиши ва уни излаб топиш муаммолари, сунгра эса кайта ишлаш учун кимёвий таркибини урганиш талаб этилади. Шу ва шунга ухшаган саволларнинг ечимини излаб топишга рационал классификациялаш усули ёрдам беради. Бунинг учун нефтни назарий ва амалий жихатдан изохлаб бериш керак булади. Лекин шунга карамай бундай классификациялашни яратиш жуда мураккаб масала булиб, хозирги вактгача аник ечимини топгани йук. Чунки у куйидаги кийинчиликларга эга ; Биринчидан нефт таркиби, хаттоки айнан бир коннинг икки нуктасидан казиб чикарилаётган булсада , кимёвий таркиби жихатдан эса жуда хам бир – биридан куп фарк килади. Иккинчидан ер каърида нефтнинг пайдо булиши ва бир турдан иккинчи бир турга утиш факторлари, таркибий узгаришларининг кетма – кет тарзда боришини прогрессив тарзда урганишда билимларимизнинг етарли даражада эмаслиги. Учинчидан нефтнинг физика – кимёвий тузулишини хамда бошка характеристикаларини бир вактнинг узида тахлил килиш, минимал классификацион параметрларга таяниб максимал информацияга эга булишлик анча кийинчилик тугдиради. Хозирги вактгача нефтни классификациялаш учун жуда куп уринишлар булган, бу уринишларнинг махсули сифатида факат кимёвий, гиокимёвий (генетик) ва технологик (саноат ва хомашё) жараёнлар учун 3 – 4гурухга булинган. Кимёвий классификациялаш, нефтни кимёвий таркиби, хамда унинг алохида олинган фракцияларининг таркиби тузилиши жихатдан хар хилда эканлигига асослади. Биринчи булиб, нефтни кимёвий классификациялаш Гефер томонидан 1907 йилда амалга оширилган. Лекин 20 асрнинг 60 йилларида Россияда ва купгина бошка хорижий давлатларда нефтнинг турли хилдаги классификацияси тавсия этилган эди. Бу классификацияларнинг камчилиги шундан иборат эдики нефт факат тузилиш жихатдан факат углеводород деган нуктаи –назаридан каралган эди. Аммо кимёвий классификациялашда углеводород булмаган таркибини- компоненталарни хам хисобга олиниши керак эди. Замонавий кимёвий классификациялашда нефтдаги олтингугурт микдори, хамда смолали – асфальтен моддалар микдорини хам билиш талаб этилади. Баъзи бир классификациялашларда мухим томонлари келтирилган булиб, унда нефтнинг зичлиги ва олтингугурт микдори хам инобатга олинган: -Нефтнинг зичлиги буйича; енгил, урта, огир ва ута огир нефтларга ажратилган. Олтингугурт микдорига караб эса: кам олтингугуртли, олтингугуртли ва юкори олтингугуртли нефтларга ажратилган. Углеводород таркибнинг характеристикаси сифатида эса аммиакларнинг циклоалканларга нисбати (А/Ц), ва аренларнинг циклоалалканларга нисбати (Ар/Цик) кабул килинган. Нефтнинг классификациялашни тула – тукис ёритиш учун, уни икки боскичли классификацияга булиб, урганиш баъзи бир адабиётларда келтирилган. Биринчи боскичда факат нефтнинг физикавий-кимёвий характеристкалари урганилади. Иккинчи боскичда эса факат углеводород таркиб урганилади. Масалан: биринчи боскичда нефтнинг зичликлари буйига тахлили киради. Унда куйидагилар 0 – жуда енгил ва энг кичик зичликка эга ( ); 1 - енгил паст зичликка эга ( ) 2 – уртача зичликка эга ( ) 3 – огир юкори зичликка эга 4 – жуда огир ва ута юкори зичликка эга Худди шундай олтингугуртнинг нефтда масса улуши буйича; смолали - асфальтенларнинг масса микдори буйича; огир углеводородларнинг (парафинлар) масса улуши буйича в. х. к. Улар 720 та классга булинади. Иккинчи боскичда; алканларнинг массавий улуши ; циклоалконларнинг , хамда аренлари массавий улуши % ларда берилиши тавсия этилган. Бу боскичда 16 – та синфга булинади. Хозирги вактгача нефт номенклатураси тугрисида савол дискуссияли савол булиб колмокда. Технологик классификациялаш жуда катта амалий ахамиятга эга. Нефтнинг асоси сифатида унинг курсатгичлари олинади. Бунда нефт у еки бу нефт махсулотлари олиш учун хомаше булиб хизмат килади. Бу классификациянинг энг асосий бош тавсияси; у еки бу нефтни кайта ишлашда ута рационал схемани танлаб олиш, хамда олинган махсулотларни сифатини тахлил килишдан иборат. Хозирги вактда Россияда технологик классификациялаш ишлаб чикилган булиб, у амалда тадбик килинган. Бу технологик классификацияга асосан нефт 3 та синфга (I, II, III) булиниб урганилади. Масалан олтингугурни микдорини нефтда ва нефт махсулотларида алохида холда урганилади. Тиник рангли нефт махсулотлари (Т1, Т2, Т3) га фракция буйича булинади, яъни бунда температура 3500 С гача эканлиги инобатга олинади. Турт гурухга (М1, М2, М3, М4) – нефт мойлари; икки гурухга (И1, И2) ковушкоклик индекси буйича баъзавий мойлар, 3 хил типдаги (П1, П2, П3) – парафинли мойлар киради. Тулалигича нефт синфлар, гурухлар, хамда хилларининг кетма кетлиги буйича ташкил топганлиги оркали характерланади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling