Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet23/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

Факултатив
182. Олимпиа ўйинларини натижасини чиқарадиган дастур тузинг. Дастурга ҳар хил медаллар сони, ҳар бир медал аниқ команда қатнашувчисига тегишли, ҳамма медаллар сонига мос балларни ва рўйхатни тартибланган асосда чиқариши керак. Баллар миғдори қуйидаги қоида бўйича ҳисобланади: олтин медал учун команда етти, кумуш учун – олти, бронза учун – беш балл олади.
Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Олимпиа ўйинларининг натижаси
Битта сатрда олтин, кумуш ва бронза медаллар сонини киритинг.
Австрия -> 3 5 9
АҚШ -> 6 3 4
Германия -> 12 9 8
Канада -> 6 5 4
Корея -> 3 1 2
Норвегия -> 10 10 5
Россия -> 9 6 3
Финландия -> 2 4 6
Хитой -> 0 6 2
Япония -> 5 1 4
1998 йилги Наганодаги қишқи Олимпиада натижалари
Мамлакат Олтин Кумуш Бронза Жами Балл
1 Германия 12 9 8 29 178
2 Норвегия 10 10 5 25 155
3 Россия 9 6 3 18 114
4 Австрия 3 5 9 17 96
5 Канада 6 5 4 15 92
6 АҚШ 6 3 4 13 80
7 Финландия 2 4 6 12 68
8 Япония 5 1 4 10 61
9 Хитой 0 6 2 8 46
10 Корея 3 1 2 6 37
183. “Сонни топиш” ўйинини амалга оширадиган дастур тузинг. Ўйин қоидаси қуйидагича. Икки киши ўйнайди. Бири сонни ўйлайди, иккинчиси – топади. Дастур ҳар бир қадамда нечта рақам топилганини ва тўғри жойлашганини аниқласин. Масалан, 725 сони ўйланган бўлса, ҳамда 525 сони киритилса, унда иккита сон (5 ва 2) топилган бўлади, улардан биттаси (2) тўғри жойлашган бўлади.
Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда берилган).
Компьютер уч хонали сони ўйлади. Сиз уни топишингиз керак. Навбатдаги сондан кейин сизга нечта рақам топилди ва улардан нечтаси ўз ўрнида жойлашганлиги ҳақида хабар беради.
Сонни киритганингиздан кейин ни босинг.
Ўйинни тугатиш учун ни босинг.
Сизнинг вариантингиз -> 123 Топилди: 0. Ўз ўрнида: 0
Сизнинг вариантингиз -> 456 Топилди: 1. Ўз ўрнида: 0
Сизнинг вариантингиз -> 654 Топилди: 2. Ўз ўрнида: 2
Сизнинг вариантингиз -> 657 Топилди: 2. Ўз ўрнида: 2
Сизнинг вариантингиз -> 658 Топилди: 3. Ўз ўрнида: 3
*** ТОПДИНГИЗ! ***
ни босиб ишни тугатинг.
184. Фойдаланувчилан хабарни қабул қиладиган ва уни нуқта ва тире кетма-кетлиги кўринишида экранга чиқарувчи дастур тузинг. Нуқта ва тиреларни чиқаришда мос узунликдаги овозли сигналлар ҳамроҳ бўлиши мумкин. Крилл алфавити учун Морзе алифбоси қуйида келтирилган.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling