Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Download 1.35 Mb.
bet24/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

Функциялар
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:

  • функцияга маълумотларни ўзатиш учун фақат параметрлардан фойдаланиш керак. Глобал ўзгарувчилар, яъни функциядан ташқарида тавсифланган ўзгарувчилардан фойдаланиш тавсия этилмайди:

  • функцияга мурожаат кўрсатмасидаги ҳар бир фактик параметрлар тури (ўзгармаслар ёки ўзгарувчилар), функция тавсифида кўрсатилган формал параметрлар тури билан мос келиши керак;

  • агар функция параметри натижани қайтариш учун ишлатилаётган бўлса, у ҳолда функция тавсифида бу параметр ҳавола бўлиши керак, функцияни чақиришдаги кўрсатмада эса фактик параметр сифатида ўзгарувчи адресини кўрсатиш керак.


Топшириқлар
185. Цилиндр ҳажмини ҳисоблайдиган функцияни тузинг. Функция параметрлари сифатида цилиндрнинг радиуси ва баландлиги бўлиши керак.
186. Аргумент сифатида олинган иккита бутун сондан энг каттасини қайтарадиган функция тузинг.
187. Иккита бутун сонни таққослайдиган ва таққослаш натижасини қуйидаги белгилардан бири кўринишида қайтарадиган функция тузинг: >, < ёки =.
188. Иккита резистордан ташкил топган занжирнинг қаршилигини ҳисоблайдиган функцияни тузинг. Қаршиликлар катталиклари ва уланиш тури (кетма-кет ёки параллел) функция параметрлари ҳисобланади. Функция параметрларни тўғрилигини текшириши керак: агар уланиш тури нотўғри кўрсатилган бўлса, у ҳолда функция -1 ни қайтариши керак.
189. ab ни қийматини ҳисоблайдиган функцияни тузинг. a ва b сонлар ихтиёрий мусбат каср сонлар бўлиши мумкин.
190. Аргумент сифатида олинганлардан фоизни қайтарадиган Foiz функциясини тузинг.
191. “Факториал” функциясини ва факториаллар жадвалини чиқариш учун бу функциядан фойдаланадиган дастур тузинг.
192. Омонотнинг дароматини ҳисоблайдиган Daromat функциясини тузинг. Функция учун бошланғич маълумотлар омонот ўлчами, фоиз миқдори (йиллик) ва омонот муддати (кунларда) ҳисобланади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling