Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил


Агар функция аргументи сифатида олинган белги крилл алифбосидаги унли ҳарф бўлса 1 ни, акс ҳолда 0 ни қайтарадиган unli функциясини тузинг. 194


Download 1.35 Mb.
bet25/105
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1353566
TuriУчебник
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105
Bog'liq
CPP masalalari1

193. Агар функция аргументи сифатида олинган белги крилл алифбосидаги унли ҳарф бўлса 1 ни, акс ҳолда 0 ни қайтарадиган unli функциясини тузинг.
194. Агар функция аргументи сифатида олинган белги рус алифбосидаги ундош ҳарф бўлса 1 ни, акс ҳолда 0 ни қайтарадиган undosh функциясини тузинг.
195. Аргумент сифатида олинган сатрни юқори регистрга ўтказилганини қайтарадиган функцияни тузинг.
196. Квадрат тенгламани ечимини таъминлайдиган функцияни тузинг. Функция параметрлари коэффициентлар ва тенглама илдизлари бўлиши керак. Функция қайтарадиган қиймат, чақирган дастурга тенгламанинг илдизи мавжудлиги ҳақида хабар бериши керак: 2 – иккита турли хил илдизлар, 1 – бир хил илдизлар, 0 – тенглама ечимга эга бўлмаса. Бундан ташқари функция бошланғич маълумотларни тўғрилигини ҳам текшириши керак. Агар бошланғич маълумотлар нотўғри бўлса, у ҳолда функция -1 ни қайтариши керак.
197. Экранга юлдузчадан ташкил топган сатрни чиқарувчи функцияни тузинг. Сатр узунлиги (юлдузчалар сони) функция параметри ҳисобланади.
198. Бир хил белгидан ташкил топган сатрни чиқарувчи функцияни тузинг. Сатр узунлиги ва белги процедура параметри ҳисобланади.
199. Параллелепипед сиртининг юзасини ва ҳажмини ҳисоблайдиган функцияни тузинг.
200. Экранга рамкани чиқарувчи frame функцияни тузинг. Функция параметри сифатида рамканинг чап юқори бурчанинг координатаси ва ўлчами ўзатилади.
Факултатив
201. Клавиатурадан мусбат бутун сонни киритишни таъминлайдиган функцияни тузинг. Белгига мос тугмани босгандан кейин, агар бу белги рақам ҳисобланган ҳолдагина экранда ҳосил бўлиши керак. Функция киритилаётган сонни тугмаси ёрдамида таҳрирлашга рухсат бериши керак. тугмаси босилгандан кейин функция ишни тугатиши ва киритилган сонни қайтариши керак.
202. Клавиатурадан каср сонни киритишни таъминлайдиган функцияни тузинг. Белгига мос тугмани босгандан кейин, агар бу белги берилган ўриндаги рухсат этилган ҳисобланган ҳолдагина экранда ҳосил бўлиши керак. Масалан, функция нуқта ва биринчи ўринда бўлмаса минус белгисини биттадан ортиқ киртишга рухсат бермаслиги керак. Функция киритилаётган сонни тугмаси ёрдамида таҳрирлашга рухсат бериши керак. тугмаси босилгандан кейин функция ишни тугатиши ва киритилган сонни қайтариши керак.
203. “21” ўйинни ташкил этувчи дастур тузинг. Ўйинчи ва компьютернинг карталарни навбатма-навбат бериш бўйича ҳаракатлари функциялар кўринишида ташкил этилиши керак.


Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling