Р. Б. Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси» Йўриқнома
Ижтимоий мардлик (дадиллик-тортинчоқлик)
Download 115.5 Kb.
|
4 Р Б Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси»
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Ишонувчанлик – шубҳаланиш.
5. Ижтимоий мардлик (дадиллик-тортинчоқлик).
Баллар йиғиндиси: 5, 15, 25, 35, 45, 55, 65, 75, 85, 95 саволлар бўйича 1-3,5 балл – Сиз тортинчоқсиз, уятчансиз, ўзингизга ишонмайсиз, қўрқоқсиз, доим ўзингизни четга оласиз, одатда ўзингиздан кўнглингиз тўлмайди, сиздаги нерв системаси таъсирларига ўта берилувчан бўлиб, ҳар қандай хавф-хатарга кучли реакция қиласиз. Одамлар билан биргаликда иш қилишни ёқтирмайсиз, секин қийналиб гапирасиз. Ижтимоий дадиллик кўрсаткичи паст одамларнинг “Мен-концепцияси” кўпинча, салбий бўлиб унинг ишига ва ижтимоий мавқеига салбий таъсир этади. 4-7 балл– Сизни ижтимоий дадиллик бўйича кўрсаткичингиз фаолият учун энг мақбул кўрсаткич. Сиз етарли даражада ботирсиз, одамлар билан алоқага эркин кира оласиз, муомаладаги қийинчиликларни енга оласиз, кутилмаган ҳолатларга тушиб қолганингизда ўзингизни йўқотмайсиз. 7,5-10 балл – Сиз тўла эркинсиз, ижтимоий ботирсиз, эҳтиёткор эмассиз, янги нарсаларни текшириб кўришни яхши кўрасиз. Шунингдек, “терингизнинг қалинлиги” детал эҳтиётсиз муомалада бўлишингизда, хавфли белгиларни эътироф этишда, зўриқиш вазиятини енгил бошдан кечиришда муҳим рол ўйнайди. Уддабуронсиз, шу билан бирга ўз фаолиятингизда хавф-хатардан қўрқмаслик ҳолатини оқламайсиз. 6. Ишонувчанлик – шубҳаланиш. Баллар йиғиндиси: 6, 16, 26, 36, 46, 56, 66, 76, 86, 96 саволлар бўйича 1–3,5 балл – Сиз ишонувчансиз, бу хусусиятингиздан атрофдагилар фойдаланишади. Рашк ёки кўра олмасликдан бутунлай озодсиз. Қувноқсиз, рақобатга интилмайсиз, бошқалар ҳақида қайғурасиз, гуруҳларда яхши ишлайсиз. Сизнинг бу хусусиятингиз ҳамкасбларингизга маъқул келади. Ўйлаб кўринг ва ўзингиз хулоса қилинг. 4,5–7 балл – Сиз ақлингизга асосланиб ишонасиз, бу фаолиятингизни самарали бўлишига олиб келади. 7,5–10 балл – Сиз шубҳаланувчансиз, деярли ҳар доим алоҳида фикрингиз бўлади, сизни алдаб бўлмайди, сиз ишонувчан эмассиз, иккиланасиз, ҳаракатларингизда эҳтиёткорсиз, бошқаларга кам ғамхўрлик қиласиз, бошқалар муваффақиятини кўра олмайсиз, кўпроқ ички кечинмаларга бериласиз. Ўзи “Мен”ини ва “Мен–концепцияси”ни бундай агрессив шаклда ҳимоя қиладиган шахс “Мени муваффақиятларимга етарли эътибор беришмайди ва етарли баҳолашмайди”, деб ҳисоблайди. Шуни билингки, касбий қобилиятларингиз қанчалик шаклланган бўлса, шунчалик шубҳаланиш кам бўлади. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling