Р. Б. Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси» Йўриқнома
Download 115.5 Kb.
|
4 Р Б Кэттеллнинг «Шахсни 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси»
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. Мустақиллик – тобелик.
7. Ўзига ишонч – ишонмаслик.
Баллар йиғиндиси: 7, 17, 27, 37, 47, 57, 67, 77, 87, 97. 1–3,5 балл– Қатъий ўзингизга ишонасиз, сизни “ўздан” чиқиш ҳолатига олиб келиш қийин. Сиз атрофдагилар ва ҳамкасбларингиз таъсирига берилмайсиз, оқибатда уларга ёқмайсиз. Ҳаддан ташқари ўзига ишониш ва таъсирга берилмаслик, сизнинг фаолиятингиз учун мақсадга мувофиқ эмас. 4,5–7 балл– Сизнинг ўзингизга бўлган ишонч даражангиз ўз муваффақиятсизликларингизни бошқариш имкониятини, бўлаётган воқеаларни тўғри баҳолаш ва уларга муносиб жавоб бера олишни, ўз имкониятларига ишончни юзага келтиради. Сизда ўзини камситишга мойиллик бўлмасада, лекин бир мунча юқори даражадаги тез хафа бўлиш, таъсирчанлик бор. Ўзингизга бўлган ишончни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Касбий сифатларингизни такомиллаштиришга алоҳида эътибор беринг. 7,5–10 балл – Сизда ортиқча ваҳима, таъсирга тез берилиш мавжуд. Сиз деярли ҳар доим безовтасиз, сизда олдиндан нохуш фикрлар ва ҳислар вужудга келади, ўз имкониятларингизни етарли баҳолайсиз. Жамоатчилик орасида ўзингизга ишонмасликни хис қиласиз, ўзингизни ҳаддан ташқари жиддий, камгап тутасиз. Ўз кучларингизга ишончни ривожлантиринг. Ҳаётда ва ишда ўзингизни айбдор деб ҳис қилишга мойиллик, ўзини тўғри баҳолашни ва умуман обрўйингизнинг пасайишига олиб келади. 8. Мустақиллик – тобелик. Баллар йиғиндиси: 8, 18, 28, 38, 48, 58, 68, 78, 88, 98 саволлар бўйича 1–3,5 балл – Сиз гуруҳга тобесиз, мустақил эмассиз, доимий суянчиққа, қўллаб-қувватлашларга муҳтожсиз. Фаолиятда (умуман ҳаётда) сизга ташаббускорлик, шахсий феъл-атвор йўналишини танлашда дадиллик етишмайди. 4,5–7 балл– Сиз ҳамма нарсани ўзингиз қилишни маъқул кўрсангиз ҳам, атрофингиздагилар тавсияси ва таклифларини ҳам рад этмайсиз. Сиз мустақил бўлишни ҳам, атрофдагиларга таянишни ҳам, уларни қўллаб-қувватлашларини ҳам ҳоҳлайсиз. Ушбу мустақиллик фаолиятингизнинг самарали бўлишини таъминлайди. 7,5–10 балл–Ўзингиздан кўнглингиз тўқ, шахсий қарорларингизни тавсия қиласиз, тадбиркорсиз, уддабуронсиз. Ўз йўлингизни тутишга мойилсиз, мустақил ҳаракат қиласиз. Одамлар фикри билан ҳисоблашмайсиз. Сизни “одамларни ёқтирмайди”, деб бўлмайди, сиз фақат уларнинг маслаҳатига, қўллаб-қувватлашига муҳтож эмассиз. Ўзгалар фикрини ҳисобга олмаслигингиз кўпинча жамоадаги обрўйингизга салбий таъсир ўтказади. Баъзи ҳолларда бошқалар фикрига ҳам қулоқ солиш керак. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling