Р е ф е р а т мавзу: Корпоратив бош


Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари


Download 98.51 Kb.
bet2/7
Sana17.01.2023
Hajmi98.51 Kb.
#1097978
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
реферат Корпоратив бошкариув тайёр Х Атабаева

Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикасида корхоналарни акционерлаштириш жараёнида жорий этиладиган корпоратив менежмент усуллари аввал-бошиданоқ қуйидаги асосий мақсадларни кўзлади:


 корхоналар фаолиятининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини бошқарув соҳасида уларнинг мустақиллигини таъминлаш ҳисобига яхшилаш;
 миллий молия бозорининг (капитал, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк бозорлари) турли бўғинларини ривожлантириш ҳамда аҳолининг корхоналар капиталидаги иштирокини кенгайтириш;
 ички бозорни турли маҳсулотлар билан тўлдириш ва маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш мақсадида рақобатдош бозор муҳитини яратиш;
 корхоналарга тўғридан-тўғри ва портфелли хорижий инвестицияларни жалб қилиш.
Кўрсатиб ўтилган мақсадли тамойилларнинг аксарияти акциядорлик корхоналар иши амалиётида муваффақиятли жорий этилмоқда, аммо бу жараён янада тизимли ёндашувни тақозо этади. Акс ҳолда, корпоратив бошқарув усулларининг жорий этилиши жиловланиб, кўпчилик акциядорларда уларнинг асл салоҳияти ҳақида нотўғри фикр пайдо бўлади. Корпоратив бошқарувнинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мақсадга мувофиқдир:
- акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибардорлигини ошириш;
- акциялар нархининг ўсиши орқали узоқ муддатли иқтисодий қийматнинг жамғарилиши;
- жамиятнинг ривожланиш стратегиясини аниқлаш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш;
-акциядорлик жамиятлари бизнес
- режаларини тасдиқлаш ва улар бажарилишини назорат қилиш ва фаолиятнинг бошқа муҳим масалаларини ҳал қилишдан иборатдир. Корпоратив бошқарув тизими - корпорация ўз акциядорлари манфаатларини ифодалаши ва ҳимоя қилиши лозим бўлган ташкилий моделни ифодалайди. Бу акциядорлар, директорлар кенгаши, менежерлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг (ходимлар, кредиторлар, маҳаллий ҳукумат, жамоат ташкилотлари) ўзаро алоқа тизими бўлиб, ундан мақсад амалдаги қонунчиликка риоя қилиб, халқаро андозаларга мувофиқ фойдани ошириш ҳисобланади булар;
-Режалаштириш
-Назорат қилиш
-Ташкил қилиш
-Мотивациялаш
Корпорациялар ўз навбатида, давлат олдида корхоналарнинг, масалан ягона солиқ тўловчи ваколотхоналари сифатида иштирок этиши мумкин. Ҳар қандай корпоратив бирлашма фаолият курсатиш мақсадига эга булади ва ушбу мақсадга эришишда бошқаришни босқичма босқич амалга оширади булар;
-Мақсадларни ишлаб чикиш
-Ҳаракатларни режалаштириш
-Ишларни текшириш ва баҳолаш
-Тартибга солувчи тадбирлар.




  1. Download 98.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling