Р е ф е р а т мавзу: Корпоратив бош
Download 98.51 Kb.
|
реферат Корпоратив бошкариув тайёр Х Атабаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кафедра
- Тайёрлади
- Навоий – 2023 I.Кириш II. Асосий кисм Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари
- Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими III. Хулоса Кириш
Навоий инновациялар институти Факултет: Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) Группа: 3/5 сиртқи бўлим Кафедра: Иқтисодиёт Р Е Ф Е Р А Т Мавзу: Корпоратив бошқарув назарияси ва унинг солиштирма таҳлили
Навоий – 2023 I.Кириш II. Асосий кисм Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари Корпоратив бошқарувнинг вужудга келишининг асосий шарт-шароитлари ва сабаблари Корпоратив бошқарувнинг назарий манбалари Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими III. Хулоса Кириш Бугунги кунда бизнесни юритишнинг корпоратив шакли, яъни корпоратив бошқарув иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Улар иқтисодиѐтининг ажралмас элементи ҳисобланади, уларда корпоратив бошқарув мамлакат рақобатбардошлигининг асоси ва иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиѐтнинг муҳим омили эканлиги тан олинган. Шунинг учун самарали корпоратив бошқарув тизимини яратиш масалалари энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолган. Шу билан бирга, корпоратив бошқарув муаммоси нафақат иқтисодиѐти ривожланган мамлакатлар, балки Ўзбекистон каби ривожланаѐтган мамлакатлар учун ҳам долзарб ҳисобланади. Бинобарин, ―Корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ѐндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция жараѐнларига замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини жорий этиш жиддий эътиборни талаб қилади. Республикада корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилишни 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг тўртинчи муҳим устувор йўналиши сифатида белгиладилар. Шу ўринда корпоратив бошқарувнинг самарали ривожланишига эришиш унинг асл моҳиятини чуқур англаш ва тушунишни, унинг илмий соҳа сифатида шаклланишига имкон берган илмий-назарий ѐндашувларини тадқиқ қилишни тақозо этади. “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил 2 www.iqtisodiyot.uz методологик жиҳатдан ривожлантиришни лозим топдик. Корпоратив бошқарувга оид илмий-назарий ѐндашувларнинг шаклланиши корпорацияларнинг ривожланиб бориши билан бирга содир бўлган. Корпоратив бошқарув назариясига бир қанча ѐндашувлар ажратилади: бир томондан, корпоратив бошқарув назарияси иқтисодий назариялар эволюцияси бўйлаб ривожланиб борса, иккинчи томондан, корпоратив бошқарув назарияларининг эволюцияси корпоратив муносабатларнинг асосий иштирокчилари, яъни акциядор ва менежерлар ўртасида юзага келадиган муаммоларни ечишга доир концепциялар ривожланиши билан тенглаштирилади. Ўтган асрнинг 20-йилларида АҚШда Т. Веблен, Австрияда Р. Гильфердинг ва Германияда В. Ратенау корпорацияларда мулкдорлар ва менежерлар ўртасидаги ўзаро алоқалар муаммосини ўрганиб чиқиб, улар корпорация капиталини мулкдорлари ҳисобланган акциядорлар ушбу капитални назорат қилиш ва бошқариш ҳуқуқларини рўѐбга чиқаришмайди, деган хулосага келишган. Кейинчалик, 1930 йиллар бошида А. Берли ва Г. Минз ўз тадқиқотлари асосида шуни таъкидлашадики, фаолияти даромад олишга ва ўз иштирокчилари учун бошқа фойда келтиришга қаратилган ташкилотлар ичида корпорациялар ҳақиқатда давлатни иқтисодий ҳаѐтининг координаторлари ролини бажаришга ва мулкни бошқаришга киришганлар. Уларнинг фикрича, корпорациянинг нафақат ташқи муҳити, балки уларнинг ички акциядорлик моҳияти ўзгариб қолди. Корпорацияни бошқаришга таъсир этолмайдиган акциядорлар ҳақиқатда оддий омонатчиларга айланиб қолишди, бошқариш функциялари эса корпорациянинг ѐлланма ижрочи органларига ўтди. Шундай қилиб, мулкдорлар ва улар ѐллаган менежерлар манфаатлари ўртасида зиддият пайдо бўлди, яъни ―агентлик муаммоси деб номланган муаммо юзага келди. Нобель мукофоти лауреати Р.Коуз 1937 йилда агентлик муаммосини ечиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган ―Фирма шартномаси назарияси (Transaction theory of the firm)ни ишлаб чиқди. Унинг фикрича, капитал таъминотчилари ҳисобланган акциядорлар ҳамда бошқарувчи сифатидаги менежерлар ўртасида шартнома тузилиши керак бўлиб, унда томонларнинг барча ҳуқуқлари ва ўзаро муносабат шартлари кўрсатилиши лозим. Аммо бу ерда ҳам муаммо юзага келади, яъни барча вазиятларни олдиндан кўзда тутиб бўлмайди. Шунинг учун томонлар ―қолдиқ назорат тамойили‖га мувофиқ амал қилишлари лозим, унга кўра менежерлар шундай вазиятларда, шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам, ўз ихтиѐрича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда корпорация бошқарувчиларининг жамият олдидаги масъулият назарияси оммалашиб бормоқда. Мазкур назария Е. Додд[4] томонидан шакллантирилган акциядорлик жамияти ижрочи органининг акциядорлар олдидаги масъулияти концепциясидан кейин пайдо бўлди. Унинг 1932 йилда ишлаб чиқилган ―Корпорациянинг ижтимоий масъулияти назарияси‖ (Theory of corporate social responsibility)га кўра, корпорация фақатгина акциядорлардан иборат эмас, балки корпорацияда қарор қабул қилишда ишловчилар, кредиторлар, истеъмолчилар ва ҳ.к. ҳам ўз ролини “Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил 3 www.iqtisodiyot.uz бажаришади, чунки қарор қабул қилиш охир-оқибатда уларнинг ҳам манфаатларига дахлдор бўлади. Унинг назариясига мувофиқ, корпорацияда қабул қилинадиган қарорлар жамиятга ҳам тегишлидир, корпорация бутун жамиятга зиѐн етказадиган қарорларни қабул қила олмайди. Бундай ѐндашув корпорацияни фақатгина фойда олиш механизми сифатида эмас, балки уни жамиятнинг бир бўлаги сифатида қарашга ҳам имкон беради. Download 98.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling