Р е ф е р а т мавзу: Корпоратив бош
Download 98.51 Kb.
|
реферат Корпоратив бошкариув тайёр Х Атабаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синдикат.
- Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими
Ассоциация. Бирлашмага аъзо бўлиб кирганларнинг мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда биргаликда ҳамкорлик қилиш мақсадида жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг кўнгилли бирлашуви.
Консорциум. Корпорациялар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг умумий келишув асосида капитал сиғими катта бўлган лойиҳани амалга ошириш ёки биргаликда заём жойлаштириш учун (буюртмачилар олдида биргаликда жавобгар бўлади) вақтинчалик бирлашуви. Концерн. Манфаатлар умумийлиги, шартномалар, капитал, қўшма фаолиятда иштирок этиш билан боғлиқ корхоналар йирик бирлашуви (кўпинча бундай гуруҳ бу корпорациялар акцияларига эгалик қилувчи холдинг атрофида бирлашади). Синдикат. Бир хил маҳсулот чиқарувчи корхоналарнинг махсулотни умумий савдо тармоғи орқали жамоавий сотишни ташкил қилиш мақсадида бирлашуви. Молия саноат гуруҳлари (МСГ). Белгиланган тартибда мос келувчи идораларда рўйхатга олинган юридик жиҳатдан мустақил, моддий ресурслари ва капиталларини умумий иқтисодий мақсадга эришиш учун бирлаштирган корхоналар, молиявий ва инвестиция институтлари гуруҳи. МСГда марказий (бош) корпорация ихтисослашган ташкилот – “бошқарувчи компания” ҳам, гуруҳга кирувчи ишлаб чиқариш корхонаси ёки бирлашма, банк, молия ёки суғурта компанияси ҳам бўлиши мумкин. Холдинг. Акциялар назорат пакетига эга, уларнинг операциялари устидан назоратни амалга ошириш мақсадида бошқа компания ва корхоналар фаолиятини бошқарадиган ёки назорат қиладиган акциядорлик компанияси. Холдинг компанияси ўзининг ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмаслиги мумкин. Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими Корпоратив бошқарув мониторинг тизимининг асосий фарқи шундаки, мониторинг мақсади корхоналарни корпоратив бошқарув даражаси бўйича рангларга ажратиш ва уларни оммавий дифференциациялашдан иборат эмас. Мониторинг ҳар бир компанияда жорий қилинган корпоратив бошқарув андозаларига амал қилиниши ва ижро этилишини кузатиб боришни кўзда тутади. Ҳозирги пайтда жаҳон миқиёсида маълум бўлган мониторинг тизимлари иккита орган: инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси (ИМТГ) ва саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (СТИ) томонидан амалга оширилмоқда. Иккала тизим Германияда ва бошқа мамлакатларда компаниялардаги корпоратив бошқарувни таҳлил қилиш учун кенг фойдаланиладиган German Corporate Governance Scorecard услубиятига асосланади. Бироқ корпоратив бошқарув амалиётини баҳолаш учун анкеталар бироз фарқ қилади. Инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси корпоратив бошқарув мониторинг тизими инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси экспертлар гуруҳи томонидан корпоратив хулқ-атвор Кодекси асосида Scorecard немис услубиятини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. Мазкур мониторинг тизими компанияларнинг корпоратив бошқарув андозаларини бажариш даражасини кузатиб боради. У асосланадиган қатор мезонларга салмоқнинг маълум бир фоизи мос келади. Мос равишда, ҳар бир мезон қиймати ва умумий сумма қанчалик максимал бўлса, корпоратив бошқарув эълон қилинган андозаларга шунчалик тўғри келади. Бошқа бир мониторинг тизими корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ушбу мониторинг тизими компанияда корпоратив бошқарув амалиётининг WEF/ СТИ тамойилларидан ҳар бири бўйича ҳам, бутун тўплам бўйича ҳам мувофиқлик даражасини аниқлашга имкон беради. Мониторинг ўтказиш натижалари бўйича компаниялар икки тоифага тақсимланади: WEF/ СТИ тамойилларига мос келадиган ва WEF/ СТИ тамойилларига мос келмайдиган компаниялар. Бунда мониторинг мақсадларидан келиб чиқиб, компанияда корпоратив бошқарувнинг WEF/ СТИ тамойилларига тўлиқ мувофиқлик даражасининг аниқ қиймати эълон қилинмасдан, компания ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси ўртасида мулоқот учун фойдаланилади. Омма учун қуйидаги ахборотлар очиқ ҳисобланади: ■ WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган компаниялар рўйхати (рўйхат СТИ интернет-сайтида ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ П қўмитасининг сайтида эълон қилинади); ■ мониторинг натижалари бўйича корпоратив бошқарув амалиёти WEF/ СТИ тамойилларига мос келадиган компаниялар рўйхати; ■ WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган ва корпоратив бошқаруви биринчи мониторинг ўтказилган пайтдан бошлаб 12 ой давомида бирон марта WEF/ СТИ тамойилларига мос келади деб тан олинмаган компаниялар рўйхати. Тасдиқланган мезонлар ва гуруҳлар тизимига мувофиқ тузилган анкета компанияларга юборилади ёки компаниялар анкетани мустақил равишда қўмитанинг интернет-сайтидан юклаб олади. Шундан кейин анкета компаниянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади. Тўлдирилган анкеталар билан корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси мувофиқлаштириш марказида ишланади, у олинган умумлаштирилган натижаларни корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси интернет-сайтида ва СТИ сайтида эълон қилади, компания бўйича индивидуал натижалар эса унга тўғридан-тўғри жўнатилади. Мазкур мониторинг тизимини фарқлаб турадиган асосий хусусият шуки, у компания ташаббуси билан қайта ишланиши ва такомиллаштирилиши мумкин. Мониторинг тизимидаги ёки тамойиллар таърифидаги ўзгаришлар корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва СТИ бошқарма бюроси қарори билан тасдиқланади. Хулоса Хулоса қилиб айтиш мумкинки, корпоратив бошқарувнинг шаклланиши ва ривожланишига имкон берган корпоратив бошқарувнинг илмий-назарий ѐндашувларини ўрганиб чиқиш ва илмий жиҳатдан умумлаштириш натижасида корпоратив бошқарувга бўлган бир хил ёндашув мавжуд эмаслиги ва улар ҳозирда ҳам ривожланиб бораётганлиги, шунингдек, корпоратив бошқарув кўп қиррали ва эклектик тушунча, уни таърифлашда турли иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий, сиѐсий, социологик ва психологик нуқтаи назарларга таяниш лозимлиги аниқланди. Бундай вазият эса корпоратив бошқарувни изланишлар олиб борилиши лозим бўлган бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири қилиб қўяди Корпоратив ишончли бошқарув (corporate stewardship) – компаниянинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун компания ихтиѐрига ишониб топширилган ресурсларни самарали бошқариш бўлиб, шу тарзда компания жамиятга ғамхўрлик қилиш учун реинвестиция қилиш қобилиятини кучайтиради. Тор маънода, корпоратив ишончли бошқарув компания менежменти томонидан акциядорлар мулкини самарали ва тежамкорлик билан бошқаришни назарда тутади ва шунинг учун унинг доирасида компания ўзи фаолият юритаѐтган атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайди, табиий ресурсларни асраб-авайлайди, шунингдек, кўпгина хайр-эҳсон тадбирларига (молиявий дастурлар орқали талабаларни ўқитиш, таълим муассасаларга молиявий кўмаклашиш, жамиятнинг маҳаллий тадбирларига ҳомийлик қилиш ва ҳ.к.) ўз ҳиссасини қўшади. Корпоратив ишончли бошқарувда, айниқса, институционал инвесторлар ҳам иштироки фаол бўлади. Корпоратив ижтимоий масъулият кенгроқ тушунча бўлиб, у бизнеснинг жамиятга таъсир этишини англатади. Корпоратив ижтимоий масъулиятлилик доирасида компания ўз бизнесини ижтимоий масъулиятли тарзда ва ахлоқ нормаларига риоя қилган ҳолда олиб боради, одамларнинг соғлиги ва хавфсизлиги хусусида қайғуради, атроф-муҳитни муҳофаза қилади, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди ҳамда жамият ва маданиятга нисбатан ҳурматда бўлади. Бундай юқори даражадаги хулқий меъѐрларга амал қиладиган, акциядорлар ва кредиторлар ҳуқуқларига риоя қиладиган ҳамда молиявий шаффофликни ва ҳисобдорликни таъминлайдиган компанияларда инвесторлар манфаатларини жонкуяр қўриқбони сифатидаги обрў-эътибор шаклланади. Натижада корпорациялар корпоратив фуқаролик доирасида масъулиятли ―корпоратив фуқаро сифатида самарали ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсасида давлат ва жамият билан ўзаро алоқа қилиши ҳамда уларнинг улкан ишончига сазовор бўлиши мумкин. Download 98.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling