Р е ж а : Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари


Download 62.95 Kb.
bet4/4
Sana01.04.2023
Hajmi62.95 Kb.
#1318709
1   2   3   4
Bog'liq
КОРХОНА ХАВФСИЗЛИГИ ВА ТИЖОРАТ СИРИ

1. Ташкилий тадбирлар. Бунда корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида хавфсизлик хизматини ташкил қилинди. Бу хизмат корхонанинг тегишли ахборотларининг махфийлигини сақлаш чора-тадбирларини кўради.
2. “Очиқ тестлар” ўтказиш тадбирлари. Корхонага ходимларни ишга қабул қилишда ишлаётганларини эса вақти-вақти билан тест орқали синаб турилади. Бу тест орқали ходимнинг мазкур корхонага содиқлиги, ахборотларга, айниқса махфий ахборотлрга эътибори аниқланади. Чунки нуфузли корхоналарга рақобатчи корхона айғоқчилари, махфий хуфия иқтисодиёт вакиллари кириб олишга ҳаракат қиладилар. Бу вакилларнинг ходимлар таркибига кириб қолиши ушбу жамоада ахлоқий, руҳий муҳитни бузишга, тегишли ахборотларни ўғрилаб олишга ҳаракат қилади. Табиийки, бундай ҳолат корхонанинг ишини орқага кеткизади, кўзда тутилган фойдани олиш имкони бўлмайди. Хуллас банкротга учрайди. Шу туфайли “Очиқ тестлар” ушбу хавфнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
3. Техник тадбирлар. Ҳозирги пайтда рақобатчилар, турли уюшган жиноят гуруҳлар, рекетчилар корхона ҳақидаги махфий ахборотларни техника орқали олишга ҳаракат қиладилар. Бунга корхонанинг сайтига кириб тегишли ахборотни компьютер орқали олиши мумкинлигини, телефонда гаплашган гапларни эшитиш, орқали муҳим шартномаларга оид ахборотларни олишлиги кабиларни киритиш мумкин. Бу ҳолатларга қарши тегишли техник тадбирларни қўллаш лозимки, токи бундай йўллар билан махфий ахборотларнинг четга чиқиб кетишига йўл қўйилмасин.
4. Рағбатлантирувчи тадбирлар. Корхона хавфсизлиги билан шуғулланадиган ўз ходимларини доимий равишда рағбатлантириб бориши лозим. Одамларга корхона қанчалик ғамхўрлик қилса одамлар ҳам шунга жавобан корхонани асраб-авайлашга ҳаракат қилади. Бунда корхонанинг хавфсизлиги билан боғлиқ жараёнларга фақат корхонага содиқ кишиларни жалб этиш лозим бўлади. Зеро ходимда содиқлик бўлмаса корхонанинг ташқи рақобатчилари, энг аввало, шу корхонанинг ходимларини қўлга олишга ҳаракат қиладилар. Шу туфайли махфий ахборотларга ҳар кимни ҳам яқинлаштириб бўлмайди.
5. Текширув тадбирлари. Корхона ўз фаолияти давомида юзлаб ҳамкор ташкилотлар, корхоналар билан муносабатда бўлади. Аммо уларга мол жўнатишда, пул ўтказишда қайтишига ишонч ҳосил қилинган бўлиши лозим. Аммо ҳаммага ишониш мумкинми? - Албатта, йўқ. Бунга мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги жисмоний ва юридик шахслар ҳаётида содир бўлаётган кўплаб ҳодисаларни мисол келтириш мумкин. Шу туфайли бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилинган пайтда, албатта, уларга ишонч ҳосил қилиш учун уларнинг аҳволини, ўзини тутишини текшириб кўриш лозим. Биз ким билан, қанчагача ва қайси муддатга шартнома тузилиши лозимлигини олдиндан билсак бундай операцияларни амалга ошириш, ҳар ҳолда, маълум маънода, ишончли бўлади.
Албатта, бозор муносабатлари ҳар бир корхонани ҳушёр бўлиш билан бирга кўп ҳолларда риск (таваккал) қилишга ҳам мажбур қилади. Чунки бозор муносабатларининг табиати шундай. Аммо таваккал қилиш билан бирга корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ҳимоя механизмларидан ҳам фойдаланиш зарур.


Таянч иборалар: хавфсизлик, корхона хавфсизлиги, махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, хавфсизлик тамойиллари, хавфсизлик концепцияси, корхона хавфсизлигига ташқи муҳитнинг таъсири, хавфсизлик хизмати, ташкилий тузилма, тижорат сири, муҳофаза.
Download 62.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling