Р е ж а: Аудит стандартлари
Download 257.07 Kb.
|
Auditt
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудит стандартлари
Аудит фаолиятининг миллий ва ҳалқаро стандартлари Р е ж а:1. Аудит стандартлари2. Аудит стандартларини қўллаш. 3. Аудиторлик фаолиятининг халқаро тажрибаси 4. Умумий ва техник стандартлар Ҳорижий давлатларда аудитор фаолияти стандарт (қоида) ва меъёрлар билан тартибга солинади. Тафтиш (аудиторлик) стандартлари ҳар бир тафтиш органи бажариши мажбурий ҳисобланган ёзма буйруқ ҳисобланмайди, лекин улар тафтиш амалиётини умумлаштиришдан олинган хулосалар асосида ишлаб чиқарилган. Ҳар бир муайян тафтиш органи тафтиш стандартлари, унинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ (тўғри) суиистеoмолқилиш даражасини мустақил белгилашни талаб қилади. Аудит назарияси ва амалиётида стандартлар ибораси аудиторлик тадбирларининг асос солувчи принциплари ёки асосий қоидаларига айтилади. Мазкур қоидалар тафтиш тадбирларини қўллаш ва ўтказиш услубини белгилашда аудиторга ёрдам беради, тафтиш натижаларини баҳолаш мезони ҳисобланади. Стандартлар аудит ўтказилувчи шароитлардан қатoий назар бажарилиш керак. Айтилганлар билан бир қаторда аудиторлик стандартлар ўзининг шахсий фикрини билдиришини талаб қилади. Аудиторлик стандартлар тафтиш фаолиятини халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи зарур даражада сақлаб туришига ёрдам беради, аудиторларни ўз билим ва малакаларини доимо оширишга мажбур қилади, айрим аудиторлик ташкилотлари бажарган ишлар сифатини таққосланиши таoминланади, аудиторлик ишларни иҳчамлаштирадива енгилллаштиради. Стандартдан фарқлироқ аудит нормалари (меъёрлари) асосий қоидани назарда тутмайди. Лекин, амалиётда фойдаланиши мумкин бўлган тадбирлар буйича қўлланмаларни ўз ичига олади (ўзига хос масалаларни текшириш, саноатнинг алоҳида тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида қўллаш, аудиторлик ҳисоботларни тайёрлаш буйича қўлланмалар). Меъёрлар ишонарли бўлиши керак, лекин бажарилиш мажбурий тавсифга эга эмас. Яoни аудитор меъёрлардан четлаши мумкин – лекин, уларга риоя қилмаслик сабабларига изоҳ беришга доим тайёр бўлиши керак. Содир бўлиши мумкин бўлган вазиятларга меъёр белгилаш амалий жиҳатдан ноқонуний бўлар эди чунки улар тижорат янгиликларини қаноатлантирмайди ва аудиторнинг ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Эoлон қилинган аудиторлик стандарт ва меъёрлар каби расмий ҳужжатлар ҳуқуқий босқичлар томонидан аудиторнинг иши ва ўз касбий билимидан хабардор эканлигини текшириш, қўлланма ва мўлжал олиш сифатида фойдаланиш мумкин. Download 257.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling