Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Қатламланишнинг йирик, ўрта, майда, жуда майда, бир текис ва нотекис, аниқ ва ноаниқ ҳамда ритмик турлари ажратилади


Download 206.89 Kb.
bet4/5
Sana26.01.2023
Hajmi206.89 Kb.
#1129401
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5373000144516027026

Қатламланишнинг йирик, ўрта, майда, жуда майда, бир текис ва нотекис, аниқ ва ноаниқ ҳамда ритмик турлари ажратилади.  
Қатланиш. Қатланиш деб бир қатлам ичида юпқа (бир неча мм дан бир неча ўн см.гача) қатламчаларнинг такрорланишига айтилади. Қатланиш қатламнинг ички текстураси ҳисобланади.
Қатланишнинг қуйидаги асосий турлари ажратилади: 1. Параллел. 2. Тўлқинсимон.
3. Линзасимон 4. Қийшиқ. Ҳар бир қатланиш тури қатламнинг қандай шароитда (денгиз, кўл, делта, дарё, шамол) ҳосил бўлгани ҳақида маълумот беради.
Қазилма ряблар. Чўкинди тоғ жинслари, айниқса қум, алевролит ва гил қатламлари ҳосил бўлаётганда, уларнинг қатламланиш юзалари текис ва силлиқ бўлиши, ёки аксинча, турли нотекисликлардан ва тамғалардан, яъни «белги» лардан иборат бўлиши мумкин. Бу белгилар организмларнинг судралиш излари ёмғир томчилари излари, чувалчанг ва моллюскаларнинг ёриб кирган излари ҳамда тўлқин, оқим ва шамолнинг ҳаракати натижасида қум ёки гил юзасида ҳосил бўладиган жўяклар, яъни ряблар ҳисобланади. Ряблар одатда баландлиги 1,5–2 см келадиган, бир-бирига параллел, тўғри чизиқли ёки эгилган ариқчалар ва жўяклардан иборат бўлади
Ажралиш. Тоғ жинсларининг маълум тартибда жойлашган ёриқлар бўйича бўлинишига «ажралиш» дейилади. Магматик тоғ жинсларида бўлгани каби чўкинди жинсларга ҳам ажралиш хос. Плитасимон ва шарсимон ажралишлар шулар жумласидандир.
Цемент. Чўкинди жинс бўлаклари тўпланган жойда улар орасига эриган оҳак ёки гиллар кириб, бўлакларни бириктиради. Таркиби бўйича цемент турлича бўлиши мумкин. Табиатда энг кўп учрайдиганлари: гилли, алевритли, қумли, оҳакли, темирли, кремнийли сементлар. Чўкинди жинсларни таърифлашда уларнинг сементини аниқлаш шарт. Чунки жинснинг қаттиқлиги унинг сементига боғлиқ.
Ғоваклилик. Чўкинди тоғ жинсларининг ғоваклилиги сув, нефт ва газ конларининг пайдо бўлиши ҳамда муҳандислик геологиясида аҳамиятли бўлгани учун ўрганилади. Ғоваклилик турли омилларга боғлиқ бўлиб, уларга жинс ҳосил қилувчи шароит, жинс бўлакларининг ўлчамлари, семент кабилар киради.
Ранг. Чўкинди тоғ жинслари табиатда мавжуд бўлган барча рангларга эга. Уларнинг ранги жинс бўлаклари рангига, аралашмалари, цемент ва жинс пайдо бўлган муҳитга боғлиқ.
Қизил, қўнғир ва пушти ранглар жинсларнинг қуруқликда, иссиқ иқлимда ҳосил бўлганига ишора қилади. Қора ранг углеродли, марганесли бирикмалар ҳисобига бўлади. Сариқ ва қўнғир ранг лимонитнинг борлигидан дарак беради.
Кўпинча чўкинди тоғ жинсларининг рангини белгилашда қўшимча ранг номлари қўшиб ишлатилади: жигарранг-қўнғир, яшилкул ранг ва ҳоказо.
Чўкинди тоғ жинсларининг структураси жинсни ташкил этган бўлакларнинг ёки зарраларнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Булар орасида йирик бўлакли, қумтошли, илсимон, гилли ва аралаш структуралар маълум.
Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган жинсларнинг структураси қуйидагиларга бўлинади:
1) йирик кристалли (>1,0 мм);
2) ўрта кристалли (1–0,1 мм);
3) яширин кристалли 0,1–0,01 мм);
4) пе литоморф (<0,01м м).
Органик жинсларнинг структураси унда сақланган организмларнинг сақланиш даражасига боғлиқ бўлади. Шунга кўра улар 2 хилга бўлинади:
а) биоморф – организмлар яхши сақланган;
б) детритусли – органик қолдиқлар скелет бўлакларидан иборат.
Чўкинди тоғ жинслари уларнинг таркибидаги жинс бўлакларининг катта-кичиклигига қараб, тенг ва ҳар хил бўлакли структура, майда-майда думалоқ шарчалар кўринишидаги оолит структура, минералларнинг катта-кичиклиги ва шаклига боғлиқ толали структура, ўткир қиррали бўлаклардан ташкил топган брекчиясимон структурали бўлиши мумкин. Энг кўп учрайдиган текстурага қуйидагилар тааллуқли:
тартибсиз текстура, жинсни ташкил этган маҳсулот тартибсиз, аралаш-қуралаш жойлашади. Бундай текстура морена ётқизиқлари ҳамда конгломерат жинсларда учрайди;
– варақсимон текстура, жинс бўлакларининг катталиги ҳар хил бўлиб, кетма-кет алмашиниб жойлашади;
– черепитсасимон текстура, варақсимон текстуранинг бир тури ҳисобланади. Жинс доначалари юпқа қаватли бўлиб, жойлашган текисликлари бўйлаб тўлқинсимон тузилган бўлади. Жинс қаватлари юпқа-юпқа черепитсаларга ажралади;
– жимжима текстура, қатламлар юзаси жимжима шаклида кўринади ва аста-секин йўқолиб кетади.
Таркибига кўра чўкинди жинслар цементи оҳакли, гилли, кремнийли, қумли, кварсли, мергелли, глауконитли, темирли ва ҳоказо бўлади.

Download 206.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling