Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Download 428.38 Kb.
bet2/16
Sana08.10.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1695560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Седиментация ва диогенез ҳақида тушунча. Чўкиндининг йиғилиш жараёни седиментация дейилади. Чўкиндига тушган чўкма ўз оғирлик кучи остида ва ҳар хил физикавий-кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинсига айланади.
Чўкинди тоғ жинсига айланиш жараёни диогенез дейилади. Диогенез икки босқичдан иборат.
1. Босқич седиментация жараёни билан бирга борадиган ойнгенез яъни чўкинди йиғилиши ва унинг жипсланиши.
2. Чўкинди йиғилиб бўлгандан кейинги жараён – эпигенез.
Диогенез жараёни тоғ жинси қурилиш хусусиятларининг юзага келишида катта рол ўйнайди. Диогенез жараёни ҳар-хил тоғ жинсларида ҳар-хил бўлади. Масалан, қум ва қумли тоғ жинси диогенез жараёнида катта ўзгаришга учрамайди, унинг хусусияти деярли ўзгармайди.
Шундай қилиб чўкинди тоғ жинслари пайдо бўлиш шароитларига қараб бир-биридан кескин фарқ қилади ва учта асосий гуруҳга бўлинади:
1. Механик.
2. Кимёвий.
3. Органик чўкинди тоғ жинслари.
Чўкинди тоғ жинслари
Чўкинди тоғ жинслари турли тоғ жинслари нураш махсулотларининг қайта тўпланиши, организмлар қолдиқлари ҳамда сувда механик ва кимёвий чўкма чўкишидан ҳосил бўлади. Чўкинди жинсларнинг пайдо бўлиши ер юзасида ва гидросферада содир бўладиган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқдир. Чўкинди жинслар ер юзасининг 75 фоизини ташкил этади.
Қуёшнинг иссиқлиги, жойнинг иқлим шароити, ердаги осон эрувчи тузлар ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлишида муҳим омиллардан ҳисобланади.
Кеча ва кундуз ҳароратининг кескин ўзгариши ва турли кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинслари дарз кетиб таркибий қисмларга ажралади ва кейинчалик содир бўладиган турли физик-кимёвий жараёнлар туфайли янги минераллар ва тоғ жинслари таркиб топади. Кўл, денгиз ва океан тубларида эркин кислород бўлмаган шароитда органик дунё таъсирида механик ва кимёвий чўкиндилар тўпланади. Уларнинг тоғ жинсига айланиши учун диагенез (зичлашиш ва сементлашиш) жараёнини ўз бошидан кечириши керак.

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling