Назорат саволлари.
Кимёвий чўкинди жинсларининг турлари ва хоссалари?
Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинсларга нималар киради?
Органик ва аралаш чўкинди тоғ жинслари
Органик чўкинди жинсларнинг турлари ва хоссалари?
АСОСИЙ МЕТАМОРФИК ТОҒ ЖИНСЛАРНИНГ ТАРКИБИ, СТРУКТУРАСИ, ТЕКСТУРАСИ ВА ХОССАЛАРИ
1.Геохронология. Тоғ жинсларининг нисбий ва абсолют ёши.
2.Геохронологик шкала. Тоғ жинслари қатламининг стратиграфик ётиш шароитлари (қатламлар, пластлар ва бошқалар) ва уларнинг табиий қурилиш ашёларини қазиб олишга таъсири.
3.Тоғ жинслари қатламларининг ётиш шароитларини геолого-литологик харита ва кесмаларда кўрсатиш, бу хариталарни ва бурғу қудуқларнинг геолого-литологик кесмаларини тузиш.
Тоғ жинслари ҳар-хил физик-географик муҳит иқлим шароитлари ва маълум вақтларда пайдо бўлган. Тоғ жинсининг ҳосил бўлган вақтини аниқлаш катта амалий ва назарий аҳамиятга эгадир. Масалан, Ўрта Осиё шароитида тарқалган (C) тоғ жинсларида органик бирикмалар (кўмир) кўп учрайди, Т ва Р-даврида ҳосил бўлган чўкинди тоғ жинслари, нефть (C), бўр даври тоғ жинслари синиқлари ва ётқизиқларида чучук, ичимлик учун ярокли босимли тер ости сувлари мавжуд, неоген даврида ҳам чучук сув запаслари бор эди. Бундан ташкари бир пайтда ҳосил бўлган тоғ жинслари кўп ҳолларда бир хил хусусиятлар билан характерланади. Бу эса тоғ жинси ёшига қараб аналогия усулидан фойдаланишга имкон беради. Тоғ жинсини ўрганишда доимий ва нисбий ёш тушинчалари кенг фойдаланилади.
Доимий ёш ҳақида тушинча. Абсолют ёш-йилларда ифода этилиб, химик, магматик тоғ жинслари учун бу ёш тоғ жинсини ташкил этувчи минерал заррачаларининг ёшига тенг бўлади.
Чақиқ механик йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинсларининг ёши кўп ҳолларда минерал заррачалар ёшидан фарқли, ёшроқ бўлади.
Доимий ёшни аниқлаш яқин пайтларгача жуда оғир иш ҳисобланар эди. Кейинги йилларда радиоактив усуллар асосида бу масала ҳал қилинди. Бизга маълумки табиатда тарқалган кимиёвий элементларнинг кўпчилик қисми изотоплик бўлиб, бир турдан иккинчи турга яъни турғун ҳолатга ўтиб туради. Элементларни парчалаб турғун ҳолатга ўтиш даврининг ярмиси ярим парчаланиш даври деб аталади. Масалан, уран кимёвий элементнинг ярим парчаланиш даври 4,5 милярд йилни, С-5568 йилни ташкил этади.
Бир пайтда тоғ жинсида мавжуд бўлган уран 238 ва нисбати тоғ жинсини доимий ёши тўғрисида маълумот беради.
Бу усул биринчи бўлиб 1903 йилда Пер Кюри томонидан изохлаб утилган эди. Бу усул асосида маълум давр, эраларнинг давом этиш вақти аниқланган. Масалан, Архей эрасининг ёши 4*109 йил, протеразой 570*106 йил деб аталган.
Ҳозирги пайтда ернинг доимий ёши 4,56+0,03 млн. ёш деб қабул қилинган 5*1013 йил.
Тоғ жинсларининг нисбий ёши ҳақида тушинча. Тоғ жинсининг нисбий ёши ўрганилаётган тоғ жинси билан бошқа тоғ жинси орасидаги ёши нуқтаи назаридан бир ҳиллиги ёки катта-кичиклигига нисбатан баҳо беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |