МАВЗУ. ЧЎКИНДИ ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ГЕНЕТИК КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Р Е Ж А:
1. Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси.
2. Чўкинди тоғ жинсларининг пайдо бўлиш шароитлари, кимёвий ва минерологик таркиби.
3. Чўкинди тоғ жинсларининг структураси, текструктураси, ётиш ва тарқалиш қонуниятлари, генетик классификацияси.
Чўкинди тоғ жинсларининг пайдо бўлиши, тузилиши, ётиш шароити ва классификацияси.
Чўкинди тоғ жинслари чўкинди жараёни натижасида ҳосил бўлиши мумкин. Чўкинди жараёни сувда, ҳавода ёки организмлар қолдиқларининг йиғилиши билан юзага келади. Агарда нураш жараёнига учраган тоғ жинси маълум транспорт-шамол, дарё сувлари ва бошқалар воситасида бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб ётқизилса, бундан ҳосил бўлган тоғ жинси механик йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинси дейилади.
Агарда дарё, кўл, денгиз тубида сув таркибидаги тузлар чўкса, бундай ётқизиқларга химоген ётқизиқлар дейилади. Агарда қадимги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг чириши натижасида тоғ жинси ҳосил бўлса, бундай тоғ жинсларига органоген тоғ жинслари дейилади.
Агарда тоғ жинси ҳосил бўлишида органик ва химик жараён биргаликда кузатилса, бу жараёнлар натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларига аралаш тоғ жинслари дейилади. Чўкинди тоғ жинслари қуйидаги асосий хусусиятларни ўзида мужассамлаштиради ва шу хусусиятлари билан бошқа тоғ жинсларидан фарқ қилади:
1.Қатламлик. Чўкинди тоғ жинслари бошқа тоғ жинсларидан фарқли бўлиб, у қатламлилик хусусиятига эга.
Қатлам икки четидан аниқ текислик билан чегараланган бўлади. Қатламлар кетма-кетлиги тоғ жинси қирқимини ҳосил бўлиши даврида бўлиб ўтган жараёнлардан дарак беради.
2. Кўпчилик чўкинди тоғ жинслари ғовакдор бўлади. Тоғ жинсининг ғоваклиги деб, тоғ жинсидаги ғоваклик хажмининг тоғ жинси хажмига бўлган нисбати тушунилади. Жуда кўп ҳолларда тоғ жинсининг ғоваклик коеффициенти деган тушунча ишлатилади ва бу ғоваклик билан боғлиқ бўлиб, қуйидагича аниқланади:
3. Чўкинди тоғ жинсларининг яна бир характерли томони уларнинг таркибида ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари ёки изларнинг бўлишидир. Бу ҳаммаси давр ётқизиқлари учун характерли.
4. Чўкинди тоғ жинслари термодинамик шароитда ҳосил бўлганлиги учун уларнинг таркиби, хусусияти ва ранги ҳосил бўлган географик шароитга боғлиқ. Масалан, чўл сахрода ҳосил бўлган тоғ жинслари сарғиш рангли, совуқ иқлимда шароитда ҳосил бўлаётган тоғ жинсларининг ранги кўк-кулранг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |