Р е ж а: Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар, турлари, таркиби


Тоғ жинсларини аниқлашда икки усул


Download 127.67 Kb.
bet4/6
Sana17.01.2023
Hajmi127.67 Kb.
#1096879
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5373000144516027009

Тоғ жинсларини аниқлашда икки усул:
1. Стратиграфик усул;
2. Палеонтологик усул мавжуд.
Стратиграфик усул тоғ жинслари горизонтал ҳолатда ётган шароитда яхши натижа беради.
Агар тоғ жинси маълум тектоник харакатлар натижасида горизонтал ҳолатдан чиқарилган бўлса, у ҳолда бу усул яхши натижа бермайди ва хатоликка олиб бориши мумкин.
Бу ҳолатда тог жинсларини нисбий ёшини аниқлаш учун палеонтологик усуллардан фойдаланилади.
Палеонтологик усул асосида Чарлз Дарвин яратган, эрда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва тарққиёти тарихи асос қилиб олинган. Ҳар бир геологик давр учун, шу давр учун характерли ҳайвон ва ўсимлик комплекси мавжуд бўлади.
Ҳайвонот дунёсининг ривожланишида оддий организмлар олдин, мураккаблари кейинроқ тараққий топган. Демак, тог жинси қари бўлса унда оддий организмлар, ёш тог жинсларида мураккаб организм қолдиқлари топилади. Масалан, девон даврида биринчи балиқлар, карбон даврига келиб анфибиялар, перм даврига келиб рентимиялар пайдо бўлган.
Геохронологик шкала. эрнинг тараққиёт даврини геологик тузилишини ўрганиш, ундаги ҳаёт таракққиёти, унинг тарихини маълум бўлакларга бўлишга, геохронологик шкала тузишга имкон беради.
Ерни геологик тарихини ўрганиб, унда 5 та эра ажратилган ва бу эраларнинг номи бутун дуёда бир хил қабул қилинган.
1. Архей. 2. Протерзой. 3. Палеозой. 4. Мезазой. 5. Кайназой.
Ҳар бир эра даврларга бўлинади, даврлар эса 2 та ёки 3 та бўлимларга, бўлимлар эса асрларга бўлинади.
Архей ва протеразой эралари 2 млрд. йил давом этган бўлиб, бу эра даврлари ҳар мамлакатда ҳар хил ном билан юритилади. СНГ территориясида эра ётқизиқлари Рус, Сибир платформаларининг кристаллик фундаментларини ташкил этади ва баъзи жойларда ер юзасига чиқади
Палеозой эраси (Рз) бундан 525 млн. йил олдин бошланиб, 335 млн. йил давом этган ва қуйидаги даврларга бўлинган.
Интрузив тоғ жинсларининг ётиш шакллари
Интрузив тоғ жинсларининг ётиш шакллари асосан магманинг ёпишқоқлик даражасига, ер пўстида ўрнашиш ҳолларига, атроф жинсларнинг ички тузилишига ва интрузив жинслар пайдо бўлаётган жойнинг тектоник тузилишига боғлиқдир.
Морфологик таснифга кўра интрузив тоғ жинсларининг атроф жинслар билан муносабатига асосланиб уларнинг ётиш шакллари икки гуруҳга ажратилган: мос (атроф жинслар билан мослашган) ва номос (атроф жинсларни кесиб ўтувчи) ётиш шакллари.

Download 127.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling