Р е ж а: Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар, турлари, таркиби
Download 127.67 Kb.
|
2 5373000144516027009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мослашган интрузиялар
Номос интрузиялар
Некк–т силиндр кўринишидаги шакл. Некк вулканларнинг магма оқиб чиқадиган каналининг магма билан тўлиб қолишидан пайдо бўлади. Бинобарин, некк ер юзасига жуда яқин жойлашган бўлади. Гоҳо некк «вулкан бўйни, оғзи» деб ҳам юритилади. Диаметри бир неча метрдан километргача бўлади. Некк деворлари тик бўлади. Дайкалар. Параллел тик деворлар билан чегараланган интрузив шакл. Дайканинг узунлиги қалинлигидан бир неча марта катта бўлади. Дайканинг қалинлиги бир неча сантиметрдан бир неча метргача боради, узунлиги эса бир неча метрдан бир неча юз километргача боради Томирлар. Шакли дайкага ўхшаш бўлади. Аммо улар дайкалардан кичиклиги билан, нотўғри, тўлқинсимон, линзасимон, томирсимон шаклларни ташкил этиш билан фарқ қилади. Апофиза. Турли катта-кичикликдаги, турли хил, баъзан жилвадор шаклда бош интрузиядан ажралиб чиққан шоҳсимон томирлар. Апофизалар тектоник ёриқларнинг, атроф жинслар ёриқларида қат-қат жинсларнинг қатламланиш текислигида ривожланадилар. Шток. Катта чуқурликка чўзилган, деворлари тик бўлган интрузиялар. Штокнинг кўндаланг кесими изометрик, думалоқ ёки овал шаклида бўлиб, умумий майдони 100 км2 дан ошмайди (39-расм). Батолит. Интрузив тоғ жинсларининг энг йирик шакллари ҳисобланади. Батолит нотўғри шаклда, гоҳо изометрик шаклда бўлиб, атроф жинсларни турли бурчак билан кесиб ўтади (39-расм). Мослашган интрузиялар Мослашган интрузияларга силл, лополитлар, этмолитлар, лакколитлар, бисмолитлар, акмолитлар, факолитлар киради (38-расм). Силл (интрузив уюмлар) – қатлам ёки ясси линзасимон шаклдаги интрузив уюмлардир. Атроф жинсларнинг қатламланишига параллел ҳолда жойлашади. Силл кўпинча қат-қат шаклида бўлиб, ягона оқиб чиқувчи канал орқали бир-бири билан бирлашган бўлади. Лополитлар. «Лополит» – юнонча «лопос» сўзидан олинган бўлиб, товоқ, ҳовуз демакдир. Товоқ шаклидаги интрузив шакл. Факолитлар. Одатда «антиклинал» ва «синклинал» деб аталувчи бурмаларнинг ядросига жойлашган линзасимон жинс шакллари «факолит» деб аталади. Download 127.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling