Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
8.4. Кашфиёт ва ихтиролар Кашфиёт- изланиш, текшириш илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифий топилган, яратилган илмий янгиликлар. Унга табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгаримаълум бўлмаган объектив қонуниятлари, ҳоссалари ва ҳодисалари маълум бўлади. Кашфиёт инсониятнинг балки жараённи даражасини тубдан ўзгартиради. Кашфиёт фан- техника инқилобининг асосини ташкил этади, фан ва техника тараққиётига тубдан янги йўналишларни бахш этади. Инсон босиб ўтган тарихий жараёнда жуда кўп кашфиётлар қилинди. Кашфият билан ихтирони бир-биридан фарқлай билиш керак. Кашфиёт натижасида муайян қонуниятлар яратилади. Ихтиро натижасида муҳим янгиликлар яратилиши мумкин. 140 8.4.1.-Чизма “Кашфиёт”, “ихтиро” тушунчасининг инновация билан чамбарчас боғлилиги ва уларни ўзига хос ҳусусиятлари 1. Инновация –жамият томонидан муайян даражада тан олинган ҳар қандай кашфиётдир. -инновация бозор талабларига мувофиқ бўлган ижодий фаолият маҳсулидир. -инновация янги илмий техник ютуқлардан самарали фойдаланишдир. -инновация илмий тадқиқотлар натижаларини амалда қўллаш босқичида пайдо бўлади. -инновацияда ижтимоий-маданий жиҳат ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 2. Кашфиёт –табиатдаги аввал маълум бўлмаган ҳодисаларни аниқлаш, муайян қонуниятлар яратиш. -кашфиёт янгилик бўлиб, борлиқдаги ҳолигача номаълум бўлган нарсанинг субъект томонидан билиши. -илмий-ижодий фаолиятнинг самарали махсули кашфиётдир. -кашфиёт илмий тадқиқот фаолияти билан узвий боғлиқ. Кашфиёт илмий фаолиятнинг энг юқори даражадаги намоён бўлиш шакли -И. Ньютоннинг бутун олам тортишиш қонуни эса оламшумул қашфиётдир. -Н. Коперниннинг гелоцентрик назарияси (ер, сайёралар ўз ўқи ва қуёш атрофида айланиши). -Г. Галилейнинг қушлар учишига тадқиқ қилиб самалётнинг учиш схемасининг яратиш кашфиёти. -Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек яратган қонунлар ҳам кашфиёт. -Атам ва водарод бомбаларининг кашф қилиниши. -1869 йилда Менделеев томонидан ҳам қилинган “Кимёвий элементларнинг даврий системаси (тушига кирган)”. -Шиша (эрамиздан аввалги 2200 йилда Марказий Ўрта ер денгизида кашф қилинган -Цементнинг кашф қилиниши (XVIII асрда) ва хоказо. 3 . Ихтиро –халқ хўжалигининг турли соҳаларида, ижтимоий-маданий қурилиш ва мудофаа соҳаларида ижобий самар берадиган, ўзига хос техникавий ечимга эга бўлган янгилик, ихтиро натижасида муҳим янгиликлар яратиш мумкин. -ҳар қандай ихтиро ҳам кашфиёт бўла олмайди, лекин ихтиро кашфиётга суянган ҳолда қилинади. -Архимеднинг сув чиқариш винти ўта ўта янгилик бўлса ҳам у ихтиро ҳисобланади. -ички ёнув двигителининг яратиш ихтиродир. -Атомобиль, самалётнинг яратилиши илмга, табиатга қонунларга асосланган ихтиродир. -Ракеталарни яратиш ихтиро ҳисобланади. -Инсон яратувчанлик фаолиятининг турли техник-технологик маҳсулотларини ифода этади. -Илмий-ижод бкҳу кашфиёт ва ихтиро қилишдан иборат бўлган мураккаб жараёндир. -Биринчи ноёб ихтиро олов, ғилдирак ва арава, ёзув, қоғоз, телефон, эектр лампа ва хоказо. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling