Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
9.2.2.-Чизма
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 9 
январда АКТларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижалари кўриб чиқилди. 2017 
йили рақамли телевидения қамрови 88 фоизда 100 фоизга еткалди. Мобиль 
алоқадан фойдаланувчилар сони 7 фоиз ошиб, 22,8 миллионга етди.
Информатика (француз information- ахборот ва automatique-
автоматика) – ахборот олиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва тақдим 
этиш жараёнларини тадқиқ қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида 
ахборот техникаси ва технологиясини яратиш, амалиётга жорий этиш 
ва улардан фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланувчи 
фан-техника фаолиятидир. 


153 
 
Президентимиз ахборот технологиялари соҳасида ҳам қилинадиган 
ишлар кўплиги, бошқа давлатларга қараганда натижалар пастлигини 
таъкидлади. Масалан, АКТлари соҳасининг мамлакат ЯИМдаги улуши 
Жанубий Кореяда 9 фоиз, Японияда 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда 4,7 фоиз, 
Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади (“Халқ сўзи”, 2018 йил 10 
январь). Буни ахборот коммуникация ривожланиш индекси рейтингидаги 176 
мамлакат орасида Ўзбекистон 95-ўринда экани ҳам исботлаб турибти. 
Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деган маълумот ҳам нореал, 
фақат интернетдан “Телеграм”да ёзиш учун фойдаланади ҳолос, МДҲ 
давлатлари бўйича интернетнинг ўртача тезлиги бизникидан 10 марта юқори. 
Шу боис 2020 йилгача МДҲ давлатлари даражасига етказиш топширилди. 
Бугун “Хавфсиз шаҳар” ягона комплексини яратиш дастурига кўра, лойиҳа 
концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида 16000 дан ортиқ 
видеокамералар ўрнатиш, маълумотларни қайта ишлаш маркази ва Ситуация 
марказлари ташкил этилади. “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз ҳудуд”, “112” 
тизими, Олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириш жараёнларига 
видеокузатув киритилмоқда. “2018-2021 йилларда “Электрон ҳукумат” 
тизимини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Муҳаммад ал-
Хоразмий номидаги Тошкент ахборотлар технологияси университетини 3 йил 
ичида жаҳоннинг энг обрўли 1000 университети сафига киритиш 
таъминланиши белгиланди. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling