9.2. ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА АХБОРОТ РОЛИНИНГ ОШИБ
БОРИШИ
Халқаро иқтисодий ташкилотлар томонидан ўтказилган ўрганиш
натижаларига кўра, ҳозирги пайтда ахборот-коммуникация технологиялари
(АКТ) инновацияларнинг ривожланишида, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва
рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг ҳаёт даражасини
оширишда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда АКТнинг ривожланиш ҳолати ва
мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ўртасидаги боғлиқлик илмий
исботланган. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда 2018 йил, “Фаол тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном
берилди. 2017 йил 29 ноябрда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси
инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони билан
Инновацион вазирлиги ташкил этилди. 2017 йил 30 июндаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари
соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан биринчи марта ахборот
технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектларни, дастурий
маҳсулотларни
ишлаб
чиқарувчиларни
бирлаштирадиган
Ахборот
технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича
“Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази тузилди.
151
9.2.1.-Чизма
Фармонга мувофиқ Инновацион марказ резидентларининг ҳуқуқий
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ҳуқуқлар берилди: 1) барча
турдаги солиқ ва ижтимоий тўловлардан озод қилиш ; 2) ишлаб чиқарган
товарларини экспорт қилишда ёрдам бериш; 3) қўшимча имтиёзлар бериш,
даромад солиғидан пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта
бадалларига ўтказиш ва ҳоказо.
152
Do'stlaringiz bilan baham: |