Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.3.1-Чизма Ахборотлашган жамият концепцияси
- Информатизация 155 156 Ахборотлашган жамият
Ахборотни муҳофаза этиш - ахборот борасидаги хавфсизликка
таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора- тадбирлари. Ахборот технологияси –бу ахборот танлаш, жамғариш, таҳлил қилиш ва фойдаланувчига етказиб беришга йўналтирилган ҳисоблаш техникаси, электр алоқа, информатика имкониятларининг уйғунлигидир. 154 9.3. АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ КОНЦЕПЦИЯСИ Ахборотлашган жамияти концепцияси (муаллифлари – Е. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. У индустриал ва постин-дустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. 9.3.1-Чизма Ахборотлашган жамият концепцияси У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг “Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври” ва “Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият” асарларида баён этган. Информатизация 155 156 Ахборотлашган жамият – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, энг аввало ахборотни ишлаб чиқариш “унга ишлов бериш”, сақлаш ва жамият аъзоларига етказишга боғлиқ эканини англатадиган тушунча. Жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳозирги кунда глобал ҳусусиятга эга бўлиб, илмий- техникавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзагини ташкил этди. Ахборотлаштирилган жамият концепцияси бугунги илм-фанда муҳим аҳамият касб этмоқда. У индустриал (О. Конт, Ж. Милл ва бошқалар) ва постиндустриал (Р. Эрон, У. Ростоу ва бошқалар) жамият концепцияси ўрнини эгалламоқда. Жамиятни ахборотлаштириш ўз босқичларига эга. 1. Жамиятни электронлаштириш босқичи. 2. Жамиятни компютерлаштириш босқичи. 3. Жамиятни ахборотлаштириш босқичи. Бу босқич ўз моҳиятига кўра, инсон ва жамият манфаатлари йўлида ахборот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий- техникавий ва ижтимоий-маданий жараёндир. Жамиятни ахборотлаштириш жараёни бир-бири билан боғлиқ қисмдан таркиб топади: 1) Медиатизация (лот.-воситачи) – ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш. 2) Компьютерлаштириш – ахборот қидириш ва унга ишлов бериш воситаларини такомиллаштириш жараёни. 3) Интеллектуализация – ахборот яратиш ва уни идрок этиш қобилиятини ривожлантириш, яъни жамиятнинг интеллектуал ссалоҳиятини ошириш, жумладан сунъий интеллектуал фойдаланиш жараёни. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling