150
белгиланади. Ахборот жамиятида инсоннинг янги роли ва ўрнини тадқиқ
қилиш ахборот иқтисодиётининг асосий вазифасидир.
Дарҳақиқат, инсоният илгари ҳеч қачон ҳозиргидек
жадал суръатларда
ахборот тўпламаган. Бу айниқса, илмий билимларнинг ўсишига хосдир. Агар
милод бошидан илмий билимларнинг икки баравар ўсиши учун 1750 йил талаб
этилган бўлса, иккинчи шундай ўсиш 1900 йилда, учинчи ўсиш эса – 1950
йилда, яъни атиги 50 йил ичида содир бўлди. Бу ярим аср мобайнида ахборот
ҳажми ҳар 50 йилда икки баравар кўпайган бўлса, ҳозирда ҳар 20 ойда икки
баравар кўпаймоқда.
Ахборот тизими – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш,
унга ишлов бериш
ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан
тартибга
солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа
воситалари
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: