Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
9-боб. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА АХБОРОТ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 9.1. Ахброт, билим, маълумот тушунчалари. 9.2. Жамият тараққиётида ахборот ролининг ошиб бориши. 9.3. Ахборотлашган жамият концепцияси. 9.4. Электрон кутубхона. 9.1. Ахборот, билим, маълумот тушунчалари Ахборот (араб. ахборот-хабарлар, маълумотлар) - муайян воқеа – ҳодисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш, тушуниш ва идрок етшда қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетика ва информатиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган тушунча. Ахборот (information –инглиз), информация (рус) маъноларини билдиради: 1. Тақдим этилиши шаклидан қатъий назар шахс, предмет, далил, воқеа ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар. 2. Далил, воқеа, ҳодиса, предмет каби объект ҳақидаги билим-маълумотлар ҳамда тушунчалар ва буйруқлар. 3. Маълум хос матнда аниқ маънога эга бўлган тушунчаларни ичига олувчи далил, воқеа, ҳодиса, предмет, жараён, тақдимот каби объектлар ҳақидаги билим (маълумотлар). 4. Қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган ва сақланиш ва қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ва маълумотлар. 5. Турли объектларнинг ўзаро ишлашида рўй берувчи акс этиш жараёнининг актив харакатларни таъминлаш учун яроқли натижалар. Шунингдек, биров, бирор нарса тўғрисидаги маълумотлар. 6. Акс этган хилма-хиллик 19 9.1.1 –Чизма 19 Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. Т.: БМФ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, 2010. 19-бет АХБОРОТ Сўнгги йилларда “ахборот”, “инвариантлик”, “номуайянлик” каби умумилмий тушунчалар фалсафий таҳлил предметига айланди. Билимнинг у ёки бу тармоқларида юзага келган ва илмий билишнинг мантиқий-методологик воситалари даражасига кўтарилган бу тушунчалар нафақат объектлар ва жараёнларни кўришнинг умумий усуллари, балки ривожланаётган билимни таҳлил қилиш шакллари ҳамдир. 145 “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролар жамиятини ривожлантириш концепсияси” (2010). Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашни белгилаб берди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 27 июнда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида таъкидлаб ўтганидек, ҳозирги кунда республикамизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, ҳолос... Барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радио каналларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди... Ҳозирги вақтда глобал тармоқда Uz доменли веб-сайтлар, ахборот портлари сони 400 дан ошиб кетган. Матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ва ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган... 10 га яқин қонун хужжати қабул қилинди”...(Ш.М.Мирзиёев. Асрлар 1-том, 499-бет). Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling