Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Илмий тадқиқот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
Илмий тадқиқот методологияси ана шу долзарб муаммоларни ҳал
қилишга ёрдамлашишга йўналтирилган. Шу сабабдан ҳам таълим ва маърифат тизимини такомиллаштириш, мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни замонавий билим олишга йўналтириш, баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқ эканини биз яхши англаймиз. 33 Шу боисдан ҳам ушбу ўқув қўлланмада илмий тадқиқот методологияси фанининг қуйидаги долзарб мавзулари ўз ифодасини топди. Биринчидан, илмий тадқиқот методологияси фани предмети, вазифалари, аҳамияти, билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни, ижод ва илмий тадқиқот масалалари ёритилди. 32 Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.- Т.1. – Т.: “Ўзбекистон” ,2017, - 172 бет. 33 Ўша жойда, 31 бет. 210 Иккинчидан, фан – ижтимоий - маданий ҳодиса, муаммо ва далил – илмий тадқиқотнинг датлабки асослари ҳамда эксперимент методлари таҳлил қилинди. Учинчидан, илмий мактаб, метод ва методология муаммолари, илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари баён этилди. Тўртинчидан, илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари, тушуниш ва тушунтириш диалектикаси, новация ва инновация, кашфиёт ва ихтиролар чуқур таҳлил қилинди. Бешинчидан, илмий тадқиқотда ахборот ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, олимнинг профессионаллашуви ва ижтимойи масъулият масалаларига эътибор қаратилди. Олтинчидан, илмий тадқиқот методологияси фанини ўрганиш жараёнида тадқиқотчида илмий муаммони ижодий қўйиш ва танқидий ҳал қилиш қўникмасини ҳосил қилишга ёрдамлашади. Еттинчидан, илмий тадқиқот методологияси мутахассис кадрларда илмий фикрлаш услубини ҳамда илмий ижод фаолияти мантиғини белгилаб беради ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилади. Саккизинчидан, илмий тадқиқот методологияси ёш олимда илмий муаммони топиш, илмий тадқиқот объекти (мавзу)ни танлаш, тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларини таърифлаш, тадқиқот методологиясини ва воситаларини танлаш, ҳал қилинаётган вазифага бутун эътиборини қаратиш, ўрганаётган объектга бўлган қараш ва қобилиятини ривожлантиради. Умуман, илмий муаммони ҳал қилиш асосида инсоният эришган умуммаданият, дунёқараш ётади. Шунинг учун ҳар бир тадқиқотчи ўз даврининг маданиятини, дунёқарашини, ахлоқини чуқур эгаллаб олган тақдирдагина инсоният тараққиётига хизмат қилувчи инновацион ғоялар ярата олади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling