Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
3. 
ЖАМОАВИЙ 
ЗЕҲН-ИДРОКНИ 
ТАШКИЛ 
ЭТИШ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
Фанларнинг дифференциялашуви олимларни борган сари торайиб 
бораётган билимлар соҳасига ихтисослашишига олиб келаяпти. Шу сабабдан, 
олимлар ягона жамоавий зеҳн – идрокка бирлашганлар. Ушбу зеҳн –идрок 
самарали бўлиши учун, у кишиларнинг механик бирлашувини эмас, балки ҳал 
қиладиган муаммоларнинг махсус тури бўйича онгли равишда ташкил этилган 
жамоани ҳосил қилиши керак. 
Бунда олимларнинг сифатини ҳисобга олиш муҳимдир. Бунинг учун 
қуйидагиларга риоя қилиш керак: 


205 
 
- мутахассисларни турли соҳадан олиш; 
- турли ёшдаги олимларни усталик билан жамлаш
- кишиларни биргаликдаги меҳнатга қобилияти, яъни псиҳологик, физик ва 
ахлоқий тарафдан мослаштириш; 
- қарор топган жамоа структурасининг шахсий қобилиятларга боғлиқ ҳолда 
ҳақиқий бўйсунишидаги мутаносиблик, таркиб шаклланишининг узлуксизлиги, 
жамоанинг барча аъзолари томонидан ўз фикрларини, ғояларини очиқ баён 
этиш, нашрларни рағбатлантириш, хизматларни эсга олиш, илмий мақолаларга 
ҳавола қилиш, расмий табриклар, муҳим ишларда иштирок эттириш учун 
таклифлар ёрдамида руҳий рағбатлантириш, илмий изланишдан жорий 
этишгача очиқ-ойдин режалаштириш, натижаларни онгли равишда текшириш 
ва бошқалар. 
Олимлар индивидуал хусусиятлари асосида қуйидагича синфланади
1. Фонатик–илм билан ўзини йўқотиб қўйиш даражасида қизиқади, уни хаёт 
мазмуни деб билади, қизиқувчан, чарчамайди, талабчан, кўп ҳолларда жамоа 
билан яхши чиқишмайди. 
2. Пионер–ташаббускор, ишчан, мансабдор, яхши ташкилотчи ва устоз, янги 
йўлларни очиш, ижодий ғоялар учун манба ҳисобланади. 
3. Диагност–ақлли, танқидчи, дарҳол илмий ишни кучли ва суст 
томонларини аниқлаш қобилиятига эга. 
4. Эрудит–яхши хотирага эга, билимнинг турли соҳаларида осон йўл 
топади, аммо у ижодкор эмас, бошқаларга тез бўйсунади. 
5. Техник–бегона ишларга якун ясашга уста, ўз имкониятларининг 
чегераланганлигини тан олади, жамоа билан жуда яхши келишади. 
6. Эстетик–нозик ечимлар билан қизиқади, ишчиларга бироз менсимаслик 
билан ёндашади, унча сабрли ва ишбилармон эмас. 
7. Методолог – методологияни, математик аппаратларни яхши билади, ўз 
илмий ишларини бошқалар билан муҳокама қилади, бошқаларни фикр-
мулохазаларига сабрли бўлади. 
8. Индивидуалист–жамоада ишлашдан қочади, ақлли, кузатувчан, ўжар, ўз 
ғоялари, идеаллари билан машғул, лекин уларни хаётга тадбиқ қилиш учун 
энергия сарфламайди. 
Жамоавий идрок деб энг обрўли олим раҳбарлигида бирор-бир муаммо 
бўйича иш олиб бораётган илмий ходимларнинг умумий зеҳни ва идрокига 
айтилади. Ушбу жамоанинг муваффақияти раҳбар томонидан илмий мактаб 
яратилганига боғлиқдир. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling