17. Тадқиқот услуби – янги билим олиш учун эски билимларни қўллаб илмий
фактлар олиш учун қурол, восита бўлиб хизмат қилади.
18. Тадқиқотчилик мутахассислиги (кўпинча тадқиқот йўналиши деб
номланади) – тадқиқотларнинг барқарор шаклланган соҳаси бўлиб, ичига
илмий фанлардан бирининг муайян миқдордаги муаммоларини, шу
жумладан уни қўллаш соҳасини ҳам қамраб олади.
19. Тадқиқотчилик вазифаси – тадқиқот хатти-ҳаракатларининг элементар
ташкил этилган мажмуи бўлиб, унинг муддатлари етарли даражадаги
аниқлик билан белгиланади. Тадқиқотчилик вазифаси фақат муайян
тадқиқот мавзуси доирасидагина аҳамиятга эга.
20. Тажриба иши – маълум даражадаги эркинлик билан ўрганилаётган
объектга аввалдан ўйланган ўзгартиришларни киритиш услуби.
21. Илмий факт – воқеа ёки ҳодиса, у хулоса ёки тасдиқлаш учун асос бўлиб
хизмат қилади. Илмий билимни ташкил қиладиган асосий элемент.
22. Илмий ҳисобот – илмий ҳужжат, услубиёт, тадқиқот (илмий
ишланма) бориши, натижаларнинг батафсил баёни, шунингдек
илмий-тадқиқот ёки тажриба-конструкторлик ишлари натижасида
олинган хулосаларни ўз ичига олади.
23. Тадқиқот услубиёти (технологияси) – тадқиқот усулларининг бир
тизимли мажмуи, тадқиқот услублари, усуллари, техникаларини
қўлланиш ва улар ёрдамида олинган натижаларни талқин қилиш
қоидалари тизими. Услубиёт ўрганиладиган объект характерига,
тадқиқот методологияси, мақсадларига, ишлаб чиқилган услублар,
тадқиқотчи малакасининг умумий даражасига боғлиқ бўлади.
24. Тадқиқот фарази - бу бевосита кузатилаётган ҳодиса, ўрганилаётган
ҳодисанинг тузилиши ёки унинг таркибий қисмлари ўртасидаги
алоқалар туси ҳақидаги илмий асосланган тахминдир. Фаразлар
мавжуд фактлар асосида ишлаб чиқилади.
25. Тадқиқотнинг объектли соҳаси – бу фан ва амалиётнинг тадқиқот
объекти жойлашган соҳаси бўлиб, амалиётда у, масалан, математика
биология, иқтисодиётнинг у ёки бошқа илмий ихтисослигига
мувофиқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |