Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Янги фикр, янги ғоя, инновацияга таянган давлат ютади
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
Янги фикр, янги ғоя, инновацияга таянган давлат ютади.
Инновация бу – келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Шунинг учун биз Инновация ривожланиш вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига аниқ вазифаларни қўйдик. Бу вазирлик нафақат иқтисодий соҳада, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради деб, ишонамиз. Келгуси йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади”. 2 Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор ислоҳотларига ўтиши илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга бўлган янгича ёндашувларга йўл очиб берди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматимизнинг бир қатор муҳим қарор ва фармонлари қабул қилинди. Улар мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини сақлаб қолиш ва илмий муассасалар фаолиятини мамлакатимизнинг долзарб илмий-техник ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш имконини беради. Ана шу тараққиётнинг тезлашуви ҳам илмий тадқиқот методологияси муаммоларини долзарб қилиб қўймоқда. Ҳозирги даврда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқаришга қўйилаётган талабларга жавоб тариқасида, бир томондан, ўта интеграциялашувнинг чуқур ихтисослашуви жараёнида таълим тизими ислоҳотларини узлуксиз такомиллаштиришни тақозо этса, иккинчи томондан, мутахассис кадрлардан кенг, теран дунёқарашни, замонавий билимлар билан қуроллантириш заруриятини туғдирмоқда. Бу жараён, ўз навбатида, олий ўқув юртларида илмий таълим сифати ва самарадорлигини ҳар томонлама ошириш, истеъдодли ёшларнинг тадқиқотчилик маҳоратини, фаннинг энг сўнгги 2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2018. – 20-бет. 7 ютуқлари ва талаблари асосида иш олиб бора оладиган етук мутахассис кадрларни етиштириш вазифасини қўймоқда. Шу билан бирга “Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида” Президент қарори ҳам айнан шуни тақазо қилади. 3 “Илмий тадқиқот методологияси” фани ана шу вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Шунингдек, илмий тадқиқот методологияси фани мутахассис кадрлар фаолиятининг процессуал тузилиши, ўзини ўзи англаш, баҳолашга ёрдам беради. Магистрлик ва докторлик диссертацияси мавзуини танлаш, ифодалаш, тадқиқотнинг долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятини белгилаш, асослашга хизмат қилади. Тадқиқот муаммосининг изланиши, гипотезаларнинг ифодаланиши, тадқиқот мақсадини белгилаш ва вазифаларини қўйиш, тадқиқот услубларининг танланиши ҳамда унинг режалаштирилиши каби инновацион процессуал мезонлари ҳақида ҳам тушунча ва тасаввурларга эга бўлади. Муаллифлар ушбу ўқув қўлланмасини тайёрлашда фалсафа фанлари доктори, профессор Н. Шермуҳамедованинг “Фан ва технологиялар” нашриётида 2014 йилда чоп этилган “Илмий тадқиқот методологияси” дарслигидан баҳоли- қудрат фойдаландилар. Шунингдек, И.Саифназаров, А.Мухтаров, А.Бобоевлар томонидан 2014 йилда тайёрланган “Илмий тадқиқот методологияси” ўқув- услубий қўлланмасидаги ғояларга ҳам таянилди. Ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йилдаги “Илмий тадқиқот методологияси” фани дастур талаблари, мавзу ва режа саволларига асосланилди. 3 “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори. Халқ сўзи. 2019 й. 4 май. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling