Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


-боб.  Илмий тадқиқот ва ахборот. Ахборот технологияларидан


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

9-боб. 
Илмий тадқиқот ва ахборот. Ахборот технологияларидан 
фойдаланиш 
9.1. 
Ахборот, билим, маълумот тушунчалари ........................................ 154 
9.2. 
Жамият тараққиётида ахборот ролининг ошиб бориши ................ 160 
9.3. 
Ахборотлашган жамият концепцияси ............................................. 165 
9.4. 
Электрон кутубхона ........................................................................... 168 
10-боб. 
Олимнинг профессионаллашуви ва ижтимоий масъулияти 
 
10.1. 
Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат ....................... 173 
10.2. 
Ҳозирги замон олимининг портрети ................................................ 179 
10.3. 
Фан, илмий фаолият ва коррупция ................................................... 182 
10.4. 
Ўзбекистон Фанлар академиясида элитар билим интеграцияси 
ҳамда ундаги туб ислоҳотларнинг янги босқичи ............................ 
184 
11-боб
Диссертацияни тайёрлаш технологиялари 
11.1. 
Илмий ахборот билан ишлаш: мутолаа қилиш, ёзма ва оғзаки
шаклларда баён қилиш ҳамда унинг функциялари ва турлари ..... 
188 
11.2. 
Диссертация ҳақида умумий тушунча ва уни ёзиш методикаси ... 192 
11.3. 
Диссертация ишини расмийлаштириш, ҳимояга тайёрлаш ва уни 
шакллантириш механизмлари ........................................................... 
199 



 
КИРИШ 
2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида олий таълим 
муассасалари фаолиятининг сифат ва самарадорлигини оширишга алоҳида 
эътибор қаратилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида олий ўқув юртлари, 
илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини 
ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини такомиллаштириш, 
илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга кенг жорий этишнинг самарали 
механизмларини яратиш энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қайд 
этилди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
2016 йил 30 декабарда мамлакатимиз илмий-жамоатчилик вакиллари билан 
учрашувида “Илм-фан ютуқлари Ватанимиз равнақига хизмат қилсин” 
мавзуидаги нутқида “Мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва 
механизмлари энг аввало шу давлатда яратилган интеллектуал ва илмий-
техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали фойдаланиш билан чамбарчас 
боғлиқ”,
1
деган эди. Шу нуқтаи-назардан, бугунги кунда мутахассис 
кадрларнинг илмий тадқиқотнинг назарий ва амалий асосларини ўрганиш ва 
эгаллаган билимларини амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан бири 
ҳисобланади.
Аввало, ижод – инсоннинг янгилик яратишга қаратилган конструктив 
фаолияти бўлиб, ижод жараёнида инсон руҳиятининг ҳиссий (ҳиссий қабул 
қилиш, тасаввур, туйғу, иштиёқ ва ҳ.к.), рационал (ақл, англаш, фаросат, 
диққат, хотира) ва норационал (интуиция, руҳий кўрсатма ва хулқ) унсурлари 
ўзаро фаол муносабатда бўлиб, бунда тадқиқотчининг билими, малакаси
тажрибаси ва истеъдоди намоён бўлади. Илмий ижод – илмий билимларнинг 
ривожланиши, янги илмий билимни яратиш, илмий билимларни янги илмий 
қонун ва қонуниятлар, янги илмий принцплар ва назариялар билан бойитувчи 
инсоннинг яратувчилик фаолиятидир. Илмий тадқиқот – бу инсоннинг ўзи ва 
атрофидаги ўзгаришларни англаб етишга доимий равишда тайёр туриш, янгича 
тафаккур қилиш асосида ўз қобиғидан чиқа олишдир. Илмий тадқиқотнинг 
натижаси эришилган илмий билимдир. Янги нарсаларни ихтиро этишга бўлган 
интилиш олимнинг назарий ҳузур-ҳаловатини намоён этади. Илмий изланиш 
– илмий тадқиқотнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, унда тадқиқотчининг 
ижодий жасурлиги, қатъият билан интилишига боғлиқ. Тадқиқотчи ўз 
замонасининг илғор ғояси билан қуролланган бўлиши, мустақил фикрлайдиган, 
савияси, билим даражаси юқори, янгиликни ҳис қиладиган бўлишни тақозо 
қилмоқда.
Илмий тадқиқот ва изланиш фан олдига илмни маълум бир ижтимоий 
мақсад сари ривожлантириш каби янги вазифа ва масалаларни қўймоқда. 
Ҳозирги даврда илмий тадқиқот, изланиш замонавий фан ривожланишининг 
асосий шакли сифатида майдонга чиқмоқда. Фан жамият тараққиётини олға 
1
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 
–Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 2017, –168 бет. 



 
силжитувчи куч, яъни жамият, халқ, давлат ривожига хизмат қиладиган восита, 
жамиятдаги барча техник–иқтисодий ўзгаришларнинг муҳим омили ва 
бошланғич нуқтаси, деб тушунадиган бўлсак, илмий тадқиқот, изланиш 
нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаш қийин эмас. Бир сўз билан 
айтганда, ишлаб чиқариш фан негизида, айниқса назарий фундаментал фан 
асосида қайта қуроллантирилмаса, мамлакат тараққиётини жадаллаштириш 
яхши натижа бермаслиги табиий ҳол. Тушуниш ва тушунтириш диалектикаси, 
новация ва инновация, кашфиёт ва ихтиролар илмий тадқиқот методологияси 
фанининг таркибий ўзакларидан бири ҳисобланади. Илмий тадқиқот 
методологияси инновацион ғоялар билан узвий боғлиқдир. Шу боисдан ҳам 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида “Бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётининг барча 
соҳаларини инновацион ривожлантириш йўлига ўтмоқдамиз, – деган эди. – 
Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling