Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
 
10-боб: ОЛИМНИНГ ПРОФЕССИОНАЛЛАШУВИ ВА ИЖТИМОИЙ 
МАЪСУЛИЯТ 
 
10.1. Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат. 
10.2. Ҳозирги замон олимнинг портрети. 
10.3. Фан, илмий фаолият ва коррупция. 
10.4. Ўзбекистон Фанлар академиясида элитяр билан интеграцияси ҳамда 
ундаги туб ислоҳатларнинг янги босқичи 
 
10.1. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА ЭРКИНЛИК ВА ИЖТИМОИЙ НАЗОРАТ 
Фаннинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ 
ҳолда майдонга келди. Дастлаб фан “ҳаваскорлик” машғулоти бўлиб, у асосан 
адабий меҳнат билан боғлиқ мавзуларни қамраб олган. Аммо у хўжалик 
фаолиятида амалий наф кўриш учун маблағлар киритиладиган ижтимоий 
меҳнат тармоғига айланган, вазият ўзгарди.Тадқиқотлар буюртмага мувофиқ 
бажарила бошланди.
Илмий тадқикотларнинг мавзуларини белгилаш собиқ Иттифоқ даврида, 
олимлар 
ихтиёридан 
чиқди. 
Фанни 
ривожлантиришнинг 
устувор 
йўналишларини танлаш ва илмий меҳнатга баҳо бериш фандан узоқ одамлар 
қўлига тушиб қолди. Бундан энг аввал фундаментал фан жабр кўрди, чунки 
унга ажратиладиган маблағлар камайди. Бугина эмас, фан тизими тўлалигича 
ҳокимият ва маблағларни ўз қўлида жамлаган одамлар ихтиёрига ўтди. 
Олимлар нимани буюришса, шуни бажарадиган ёлланма касб эгаллари билан 
бир қаторга қўйилдилар. Бу уларнинг қаршилиги ва норозилигига сабаб бўлди.


164 
 
 
10.1.1. –Чизма
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
“Илм одамлари” –олимлар бутун дунё бўйлаб тарқалган ва бутун 
инсониятга тегишли.Улар бир-бирини қидиради, бир-бири билан алоқа қилади. 
Олимларнинг учрашувлари ва мулоқатини таъминлаш шакллари ҳар хил ном 
билан аталади - булар семинарлар ва конференциялар, симпозиумлар ва 
конгресслар. Бироқ мулоқатнинг энг қулай ва кенг тарқалган йўли- 
олимларнинг илмий асарларини эълон қилиш. Махфий ишловларни ҳисобга 
олмаганда, ҳар бир олим муаммога нисбатан ўз ёндашуви, эришишга ўз 
ҳаётини бағишлаган натижалари билан бутун дунёни таништиришга ҳаракат 
қилади. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам илмий-
Фан-дунё ҳақидаги объектив билимлар тизими
ижтимоий онг шаклларидан бири. У табиат, жамият ва 
тафаккур ҳақидаги янги билимлар ҳосил қилишдан то 
уларни тадбиқ қилишгача бўлган фаолиятни ўз ичига 
олади. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling