Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Ахборотлаштириш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга 
бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот 
технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит 
яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни.
Ахборот технологияси- ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов 
бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, 
усуллар ва жараёнлар.
 
9.4. ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА
Электрон кутубхона аввало қуйидаги тушунчалар билан узвий боғлиқ. 
“Электрон хукумат” тизими- ахборот-коммуникация технологияларини 
қўллаш йўли билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат 
хизматлари ҳамда давлат органларининг фаолияти натижалари тўғрисида 
ахборот олиш (алмашиш) тезкорлиги ва қулайлигининг сифат жиҳатдан янги 
даражасини таъминловчи давлат органларининг фаолиятини ташкил қилиш 
шакли.
Ахборот ресурси – ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги 
ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси.
Ахборот ресурслари- алоҳида хужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида 
тўпламлари, ахборот тизимларидаги (кутубхоналардаги, архивлардаги, 


159 
 
фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) 
ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари
20

Веб-сайт –умумжаҳон ўргимчак тўрида маълум ахборот топиш мумкин 
бўлган ва ноёб URL билан белгиланган виртуал жой:
Бирон-бир соҳага, фаолиятга, воқеа ва ҳодисага бағишланган 
маълумотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалар мажмуи. 
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон 
қилингани муносабати билан ҳамда аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг виртуал қабулхонаси иши тўғрисидаги ижобий фикрларни 
эътиборга олиб барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат 
идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган
тамойилни амалда қарор топшириш, шунингдек жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мурожатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимни 
жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 
декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш 
тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
Фармони қабул қилинди кейинчалик қабул қилинган “Жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мурожатлари ҳақида”ги Қонуни (2017 йил 11 сентябрь)га кўра: 
1. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 
(Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг 
фуқаролар қабулхонаси негизида) тузилди. Мазкур Халқ қабулхонаси юридик 
шахс мақомига эга эмас.
2. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қаулхонаси 
тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва 
Виртуал қабулхонаси давлат органлари, ташкилотлар мансабдор шахслари 
томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш 
мақсадида Ўзбекистон Президенти томонидан тузилади.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling