Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Илмий тадқиқот (диссертация)


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

5. Илмий тадқиқот (диссертация). 
6. Курс иши.
7. Диплом иши. 
8. Ўқув лоийҳа бўйича ҳисобот. 
9. Эссе – ҳажми таклиф этилган мавзудаги 100 сўздан 5000 сўзгача 
бўлган асар. 


181 
 
11.2. ДИССЕРТАЦИЯ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА ВА УНИНГ 
ЁЗИЛИШ МЕТОДИКАСИ 
Диссертация 
– 
(лот. 
тадқиқот, мулоҳаза) – илмий 
даража олиш учун ёзилган
тақдим 
этилган 
ва 
кенг 
жамоатчилик олдида якка 
тартибда ҳимоя қилинадиган 
илмий асар.
27
Магистрлик диссертацияси – 
магистрни тайёрлаш бўйича 
асосий 
касбий 
таълим 
дастурига 
ўқитишнинг 
якунловчи босқичида талаба - магистрант томонидан илмий раҳбар 
раҳбарлигида мустақил бажариладиган илмий йўналишдаги якуний малака 
иши.
28
Магистрлик диссертацияси докторлик диссертациясидан жиддий фарқ 
қилади. У кўпроқ ўқув тадқиқотчилик ишлари бўлади. Иш ҳимоя қилингандан 
сўнг магистр деган даража берилади. Магистрантларнинг илмий тадқиқотчилик 
ишлари фаолияти XXI аср илм фани мавоффақиятининг гаровидир. Бугунги 
кунда бизни ўраб турган жамики нарсалар – бу инсон илмий фаолиятининг 
амалий шакллари бўлиб ҳисобланадиган технологиялар ва ишлаб чиқариш 
жараёни орқали моддий бойликларда мужассам бўлган ақлий иш маҳсулидир. 
Магистрлик иши малакавий иш бўлганлиги учун уни ёзиш ва ҳимоя 
қилишда қатор талаблар келиб чиқади. Илмий иш бу аввало қатъий режали 
фаолиятдир. Гарчи фанда тасодифий кашфиётлар қилиб турилсада, лекин фақат 
27
Ўзбекистон Миллий энсиклопедияси. Т.3. – Т:. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий 
нашрёти. 2002. – 322 – бет. 
28
Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, М.Р.Болтабоев А.В.Голиш, О.Б.Гимраковалар томонидан тайёрланган 
“Илмий тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик асослари ” номли ўқув услубий қўлланмасимдан 
фойдаланилди. Т:. Экономика, 2007. – 53 бет. 
2. Ахборотни оғзаки шаклда етказиш: 
1. Маъруза билан чиқиш: 
- мақсадни назарда тутиш; 
- асосий фикр ва қоидаларни ифодалаш: матннинг ёзилиши; 
- маъруза ва ахборот билан чиқиш; нутқ сўзлаш. 
2. Тадқиқот – ўқув (илмий) иш якунлари ҳақидаги оғзаки ахборот: 
- интерактив диалог шаклда ўтказиш; 
- гуруҳ барча иштирокчилари сўзга чиқишади; 
- гуруҳ етакчиси сўзга чиқади. 
Она - Ватанимизни равнақ топтириш, 
юртимида илмий муҳитни юксалтириш, 
халқимизда, айниқса, ёшларда илмий фанга 
интилишини кучайтириш, илмий-техникавий, 
инновацион 
соҳаларни 
янада 
тараққий 
эттириш учун келажакда ҳали кўплаб эзгу 
ишларни амалга оширамиз.
Шавкат Мирзиёев. 1-жилд. 179 бет. 2017 йил. 


182 
 
режали замонавий воситалар билан пухта қуролланган илмий тадқиқот табиат 
ва жамиятдаги объектив қонуниятларни очиш ва теран билишга ёрдам беради. 
Шундан кейин аввал-бошдан фикрнинг аниқ мақсадини кўзлаб ишлашни 
давом эттириш, олдинга мўлжалланган илмий тадқиқот схемасини 
аниқлаштириш, ўзгартириш, унга қўшимчалар қилиш жараёни кечади. Илмий 
тадқиқот умумий мақсади қуйидаги эҳтиёжларга жавоб берадиган
назарияларни қуришдан иборат: 
- фактларни таҳлил қилиш, таснифлаш бир тизимга солиш (синтез қилиш); 
- реал оламни фактлар орқали таҳлил қилиш ва англаб олиш; 
- яъни натижаларни олдиндан айтиб бериш ва ходисалар ривожини башорат 
қилиш. 
Тадқиқот умумий илмий методологиясининг процессуал тузилиши: 
1. Олдигни тадқиқотлар тажрибасини ўрганиш. 
2. Муаммоли нуқталарни ўрганиш. 
3. Мушоҳада юритиш. 
4. Ечимини излашнинг етакчи тамойилларини асосли танлаш; 
5. Услубларнинг қўлланилиши. 
6. Ҳодиса моҳиятига кириб бориш. 
11.2.1. Чизма 
Илмий тадқиқотни мувоффақиятли бажариш шартлари 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling