Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси


формулалар, жадваллар ва матнлар қандай манбадан олинган бўлса, бу 
манбаларнинг номи келтирилади. 
Магистрлик диссертациясининг тузилмаси 
Магистрлик диссертациясининг тузилмаси қуйидаги қисмларни ўз ичига 
олади: 
1. Титул варақаси. 
2. Реферат. 
3. Таркиби(мундарижа). 
4. Қисқартмалар рўйхати, керакли белгилар, символлар, бирликлар ва 
атамалар. 
5. Кириш(долзарблиги, мақсад ва вазифалари билан). 
6. Диссертациянинг (назарий, экспериментал) қисмлари (бўлимлари, шу 
жумладан, муаммони замонавий ҳолатига бағишланган ахборотлар 
таҳлили). 
7. Хулоса. 
8. Адабиётлар рўйхати. 
 
Магистрлик диссертация қисмларига қўйиладиган талаблар
Титул варақаси 
Титул варақаси магистрлик диссертациясининг биринчи варағи бўлиб, 
иловада келтирилган тартибда расмийлаштирилади. 
Кафедра талаблари асосида магистрлик диссертациясига қўйиладиган 
вазифалар, қуйидаги кетма-кетликда талабага берилади: 
биринчи семестр бошидаги ўқув жараёнида, кафедрага тегишли бўлган 
мавзулар ичидан магистрлик диссертациясининг мавзуси танланади; 
ишнинг раҳбари вазифалар бланкасини икки нусхада тўлдиради; 
кафедра 
йиғилишида 
магистрлик 
диссертациясининг 
мавзуси 
мақулланади ва институт раҳбарияти томонидан тасдиқланишига киритилади; 
Махсус 
вазифалар 
бўлимида 
диссертацияни 
бажариш 
графиги 
кўрсатилади.
Реферат 
Реферат қуйидаги маълумотни ўзбек, рус ва хорижий тилда ўзида 
мужассам этиши лозимдир: 
диссертациянинг ҳажми ҳақида маълумот (бетларнинг умумий сони (70 
тадан ортиқ бўлмаслиги лозим), расмлар сони, жадваллар сони, иловалар 
бетининг сони); 
калит сўзлар рўйхати (сўз ва сўз бирикмалари бўлиб, ҳужжат сифатида 
ахборотни излашда қўлланилади), калит сўзлар рўйхати магистрлик 


190 
 
диссертацияси матнининг реферати таркибини характерлаши лозим (матн 
диссертация таркибининг қисқартирилган ҳажмини ўзида ифодалаши лозим, 
реферат матни 500-1000 белгидан иборат). 
Таркиби 
“Режа” қисмида барча бўлимларнинг номи, бўлимчалар ва пунктлар 
бетлари номерларининг кўрсатилиши, яъни бунда уларнинг бошланиши 
жойлаштирилади. Титул варақаси, вазифалар ва реферат “Режа” қисмига 
киритилмайди.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling