186
мавжуд тадқиқотларда унинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги,
муаммони янгича талқинда, тадқиқотнинг янги услублари ва услубиётларидан
фойдаланиб ўрганиш зарурлиги билан боғлик эканлигини кўрсатиш.
11.2.7 Чизма
«ФАРАЗ» ТУШУНЧАСИ МАЗМУНИ
Фараз (гипотеза) (қадимги
грек тилидан - асос, таҳмин) — олдиндан
ўрганилган фактлар, ҳодисалар, жараёнларнинг
муайян мажмуига
асосланган, уларни изоҳлаш учун илгари суриладиган ва тасдиқланиши ёки
инкор этилиши лозим бўладиган назарий таҳмин.
Тадқиқот фарази - бу бевосита кузатилаётган ҳодиса, ўрганилаётган
ҳодисанинг тузилиши ёки унинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар
хусусияти ҳақидаги илмий асосланган таҳминдир. Фаразлар мавжуд фактлар
асосида ишлаб чиқилади.
Хулоса сифатидаги фараз – объектив воқеликда ўз
илдизларига эга
бўлди, фикрни бевосита кузатилаётган ҳодисалардан уларнинг сабабли
изоҳланишигача бўлган ҳаракат ҳисобланади.
187
«ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ» ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУНИ
Магистрлик диссертацияси мавзуи тадқиқот ўзагини ташкил қилувчи ва
янгилик, оригиналликнинг муҳим белгиларига эга масалалар доирасига
чиқиб олишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: