107
5.Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари бу нисбатан янги
йўналиш бўлиб, унда олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга
бўлган илмий изланиш натижалари ўз ифодасини топади. Мустақиллик
йилларида олимларнинг илмий изланишлари учун шароит яратилди.
Илмий
тадқиқот ишлари бўйича танловлар эълон қилиниб, уларнинг назорати “Фан ва
технологияларни мувофиқлаштирувчи Давлат қўмитаси” ташкил қилинди.
13
Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва тадқиқотчилик ишланмалари
ўртасида аниқ
чегара мавжуд эмас, улар кўпинча бир-бири билан боғланган.
Фан ва амалиёт ўртасидаги чегара омонат ва ҳаракатчандир. Ҳозирги давр
шароитида амалиёт ўзининг ҳар бир қадамида фанга таянади.
Илмий билимнинг ўсиш қонуниятлари. Фаннинг “Ўсиш нуқталари”.
Ўз ривожланиш жараёнида фан ўзи тўплаган билимлар ҳажмини ўстириш
билан бир вақтда унинг мазмунида ҳам сифат ўзгаришлари ясайди, уни олиш ва
асослаш усулларини такомиллаштиради,уни такомиллаштириш тизимини қайта
қуради.
13
1.Шермухамедова Н.А.Илмий тадқиқот методологияси.Дарслик-Т.:”Фан ва технология”, 2014. - 308-312-
бетлар.
Инновацион ғоялар
Do'stlaringiz bilan baham: