Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

5. Тизимлилик - (юн.система:қисмлардан иборат, бутун) - ўзаро 
муносабат ва алоқада бўлган, муайян яхлитликни ҳосил қилувчи кўп қисмлар, 
элементлар мажмуи. Тизимлилик илмий тадқиқотнинг ўз-ўзига таьсир қилиш 
тамойили унинг янада асосли далилларга суянишида муҳим ўринни эгаллайди. 
Янги назарий билимлар ва технологиялар ўзаро мувофиқлашган ҳолда илмий-
методологик тизимни шакллантиради. Тизимли ёндашув тизимли таҳлил 
воситасида амалга оширилади. 
6. Интуиция - (лот. синчиклаб қарайман) - ҳақиқатни мантиқий далиллар 
ёрдамисиз, бевосита англаб олиш қобилияти. У доим инсон ақли ва жони 
бирликда амалга оширган катта иш маҳсули ҳисобланади. Шу маънода фақат 
истеътоди, меҳнаткаш ва тиришқоқ одамларгина интуитив билишга қодир. 


105 
 
Ижоднинг муҳим босқичи - янгиликни интуитив англаш, тушуниб етиш. 
Интуиция – кутилмаганда бевосита олинган билим. Инсон билимининг жадал 
ривожланиши ижод қилишни ўрганиш вазифасини қўйди. Ижодий фаолият 
ҳамда таьлим методларини ўрганиш ҳақидаги фан эвристика деб аталади.
Индуктив тафаккур - ҳодисаларнинг бир қисмини ўрганиш орқали олинган 
билимни ҳодисаларнинг бутун туркумига нисбатан татбиқ этиш эвристик усул 
ҳисобланади.
6.3. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ ТИПЛАРИ 
 
Илмий тадқиқотнинг типлари. Фан тараққиётининг турли босқичларида 
илмий тадқиқотнинг бир-бири билан боғланган турли типлари мавжуд: 
1.Фундаментал тадқиқотлар. 
2.Амалий тадқиқотлар. 
3. Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. 
4.Инновацион тадқиқотлар. 
5.Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари. 
6.3.1-чизма 
1. Фундаментал тадқиқотлар - воқелик ҳодисалари ва қонунлари янги
билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга эришишни 
бевосита 
кўзламайди. 
Бу 
ерда 
тадқиқотчини 
ҳақиқат 
ўз-ўзича 
қизиқтирмайди, у мазкур ҳақиқатнинг 
тагига етиш қандай фойда келтириши 
мумкинлигини 
билмасдан 
уни 
излайди. Фундаментал тадқиқотлар 2 
хил: 1) эркин 2) аниқ мақсадга 
қаратилган бўлади. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling