105
Ижоднинг муҳим босқичи
- янгиликни интуитив англаш, тушуниб етиш.
Интуиция – кутилмаганда бевосита олинган билим.
Инсон билимининг жадал
ривожланиши ижод қилишни ўрганиш вазифасини қўйди.
Ижодий фаолият
ҳамда таьлим методларини ўрганиш ҳақидаги фан эвристика деб аталади.
Индуктив тафаккур - ҳодисаларнинг бир қисмини ўрганиш орқали
олинган
билимни ҳодисаларнинг бутун туркумига нисбатан татбиқ этиш эвристик усул
ҳисобланади.
6.3. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ ТИПЛАРИ
Илмий тадқиқотнинг типлари. Фан тараққиётининг турли босқичларида
илмий тадқиқотнинг бир-бири билан боғланган турли типлари мавжуд:
1.Фундаментал тадқиқотлар.
2.Амалий тадқиқотлар.
3. Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари.
4.Инновацион тадқиқотлар.
5.Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари.
6.3.1-чизма
1. Фундаментал тадқиқотлар - воқелик ҳодисалари ва қонунлари янги
билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга
эришишни
бевосита
кўзламайди.
Бу
ерда
тадқиқотчини
ҳақиқат
ўз-ўзича
қизиқтирмайди, у мазкур ҳақиқатнинг
тагига етиш қандай
фойда келтириши
мумкинлигини
билмасдан
уни
излайди. Фундаментал тадқиқотлар 2
хил: 1) эркин 2) аниқ мақсадга
қаратилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: