Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


 Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
6.2. Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари 
Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари: 
1) Илмий 
тадқиқотнинг мақсади тириклик қонунларини, воқелик 
жараёнлари ва ҳодисаларининг ўзгариши, вужудга келиши ва йўқолишини 
кузатиш, кашф этиш, тушунтириш ва башорат қилишдангина иборат 
эмас.Балки унинг дастлабки асоси ва мавжудлик шарти ўзликни англашдир. 
2) Инсоннинг ҳар бир янги кашфиёти унинг ўз-ўзини билишга бўлган 
интилишининг натижаси бўлиб келган. 
3) Ўзликни англаш кашфиёти инсон кашф қилиши мумкин бўлган 
кашфиётларнинг ичида энг олийсидир. Зеро, фан учун фан, кашфиёт учун 
қилинмайди. Буларнинг бари жамият учун одамнинг илмий салоҳиятини 
оширишга хизмат қилади. 
6.2.1-Чизма 
Илмий 
тадқиқотнинг 
намоён бўлиш 
шакллари 
Индивидуал 
илмий 
тадқиқот 
Техникавий 
тадқиқот 
Ҳамкорликдаги 
тадқиқот 
Педагогик 
тадқиқот 
Бадиий ижод 
билан боғлиқ 
илмий 
тадқиқот 


102 
 
6.2.2-Чизма 
 
6.2.3-Чизма 
Илмий тадқиқотнинг 
хоссалари 
Илмий 
тадқиқотни 
амалга оширишда 
мавҳум,мантиқий 
тафаккурга 
таяниш 
Тимсоллар,тушунчалар,
мулоҳазалар,назариялар 
ва мавҳум ғоялар 
кўринишидаги янги 
билимлар илмий 
ижоднинг маҳсули 
ҳисобланади 
Илмий тадқиқот 
жараёни ҳам 
эмпирик,ҳам 
назарий характер 
касб этиши 
мумкин 
Техникавий тадқиқот 
Техникавий 
тадқиқот 
тафаккурининг 
кўргазмали-образли 
ва кўргазмали-
таъсирчан 
компонентларига 
таянади 
Техник тадқиқот 
жараёни ихтирочилик, 
лойиҳалаштиришда 
намоён бўлиб,амалиёт 
талабларига жавоб 
берадиган 
механизмлар, 
конструкторлар 
ихтироси унинг 
натижаси ҳисобланади 
Ихтиро қилинган
нарса, у мавжуд 
техник базис,техник 
равнақ эришган 
даражага таянсада, 
вужудга келгунига 
қадар мавжуд 
бўлмайди 


103 
 
6.2.4-Чизма 
 
Илмий тадқиқот механизмлари қуйидагилардан иборат: 
6.2.5-Чизма 
Бадиий ижод билан 
боғлиқ тадқиқот 
Бадиий ижодда мавҳум-
мантиқий ва кўргазмали-
таьсирчан тафаккур ҳам 
аҳамиятга эга бўлса-да, 
асосан кўргазмали-образли 
тафаккурга таянади 
Бадиий ижоднинг бош 
компоненти –инсон омили, 
яъни кечинмаларининг 
чўққисида намоён 
бўладиган эмоционаллик 
ҳисобланади 
Бадиий ижод ижтимоий 
онгнинг махсус шакли-
санъатда амалга ошади 
Бадиий ижоднинг рационал 
томони яширин бўлиб,кўп 
ҳолларда утилитар моҳиятга 
эга бўлмайди,ихтиро ёки 
янги илмий билим каби уни 
амалиётга татбиқ этиш талаб 
этилмайди 
Бадиий ижод турли одамлар томонидан битта 
асарни кўп маънода акс эттириш имконини 
яратади 
Илмий тадқиқотнинг 
амал қилиш 
механизмлари 
Гипотеза (фараз) 
Назария 
Қонун 
Парадигма 
(намуна,ўрнак) 
Тизимлилик 
Интуиция 
(синчиклаб 
қараш) 


104 
 
1. Гипотеза - (асос) бу ҳали ҳақиқат эмас, балки тахмин қилинган, 
эҳтимол тутилган, реал мумкин бўлган ва кутилган илмий билимдир. Илмий 
тадқиқот мазкур билимнинг ҳақиқийлиги ёки сохталигини исботлаб бериши 
керак. Фараз - бу яхши ўрганилмаган, мантиқий ва эмпирик асослари тўлиқ 
аниқланмаган ва очиб берилмаган дастлабки тахмин. Илмий тадқиқот 
жараёнида илгари суриладиган гипотеза ҳақиқатни ижодий қилдириш, яъни 
илмий билимларни шакллантириш ва ўстиришнинг навбатдаги шаклидир. 
Гипотеза янги илмий изланиш жараёнида далилларнинг моҳиятини 
тушунтирувчи қонун мавжудлиги ҳақидаги асосли тахминдир. Гипотеза 
асосида инсон билимсизликдан билимга, номукаммал ва ноҳаққоний билимдан 
мукаммал ва ҳаққоний билимга, далилларни ўрганишдан обьектив 
мавжудликнинг ички мантиғини билишга, илмий назарияни шакллантиришга
бир назариядан билимли юқори даражаси томон боради. 
2. Назария - бу объектив воқеликнинг айрим парчасининг тузилиши, 
мазмуни, фаолияти ва акс эттирувчи концептуал, категориал, мантиқий билим 
тизимидир. Назария – бу табиат ва жамиат қонунларининг тушунишгагина 
эмас, балки унга фаол таьсир этиб ақлий асосда ўзгартиришлар киритиш 
ҳақидаги илмий ғоялар тўпламидир. Фанда теран, сермазмун, эвристик 
(ҳақиқатни топиш санъати) назарияларнинг мавжудлиги фаннинг етуклиги 
белгисидир. 
3. Қонун - объектив олам нарса ва ҳодисалари ўртасидаги 
алоқадорликнинг шакли, бирор-бир нарсанинг зарурий равишда пайдо 
бўлишини ифодаловчи тушунча, категориядир. Шунингдек, қонун инсоннинг 
жамиятдаги хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи йўл-йўриқ, қоидалар 
йиғиндиси. Қонунни қонуниятлардан ажрата билиш керак. Аслида қонун ва 
қонуният бир хил турдаги тушунча. Фарқи шундаки, қонун қонуниятнинг 
муайян бир томонини ифодалайди. Оламдаги қонуниятларнинг мавжудлиги. 
4. Парадигма - (юн. намуна, ўрнак) - илмий вазифаларни ҳал қилишда 
намуна сифатида олинган назарий, методологик ва аксиологик кўрсатмалар 
тизими. У илмий муаммоларни ечишга, прогнозлашга ёрдам берадиган 
идеалдир. Парадигма илмий муаммоларни ҳал этиш намунаси сифатида қабул 
қилинган илмий назария. Парадигмаларнинг алмашинуви илмий революцияга 
олиб келади (АҚШлик Т.Кун). Парадигма фан тараққиёти давомида ҳосил 
қилинган стандартларни ўз ичига олади. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling