Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet46/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Ҳамид Неъматов

Ҳамид Неъматов учинчи авлод ўзбек тилшуносларининг сардори, истеъдодли олим, ўткир назариётчи ва амалиётчи, ҳам диахрон, ҳам синхрон тилшуносликнинг энг етук вакилларидан бири, ўзбек тилшунослигининг Бодуэн де Куртенэсидир.


Ҳамид Неъматов 1941 йилда Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилди. 1950 – 1960 йилларда мактабда ўқиди. 1961 – 1966 йилларда Санкт Петербург университетининг шарқ факультетида таълим олди. Устозлари машҳур олимлар: академик А.Н.Кононов ва профессор С.Н.Ивановлардир.
1967 - 1970 йилларда Санкт Петербург университетининг аспирантурасида билим олди. 1970 йилда акад. А.Н.Кононов раҳбарлигида ««Девони Кошғарий» материаллари асосида феъл морфологияси» мавзусида номзодлик, 1978 йилда «Морфология восточно – тюркского языка XI – XII в.в» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1982 йилда профессор унвони берилди.
Проф. Ҳ.Неъматов улкан тилшунос сифатида ўзбек тилшунослигидаги янгиликларга ва она тили бўйича таълим системасидаги, таълим йўналишидаги ишларга раҳбарлик қилди ва ушбу жараёнда ўзи ҳам фаол қатнашди, ғоявий раҳнамо бўлди.
Проф. Ҳ.Неъматов 1991 йилдан шу кунгача амалда ва эътиборда бўлган «ўзбек тили доимий анжумани» (ўТДА)нинг асосчиси, ташкилотчиси ва раиси ҳамдир.
У она тили таълими бўйича амалда бўлган қатор концепция, дастур, дарслик, қўлланма ва илмий – назарий ишларнинг муаллифидир.
Ҳамид Неъматовнинг, айниқса, «Бухоро тилшунослик мактабининг шаклланиши ва ривожида»1 ги хизматлари каттадир.
Ҳ. Неъматов ўзбек тилшунослигида икки муҳим ғояни илгари сурди 1. Тил ва нутқни фарқлаш. 2. Илмий изланиш ва тадқиқотларда диалектик фалсафага - унинг қонун ва категорияларига асосланиш, тил ва нутқ ҳодисаларининг моҳиятини (субстанцияни) очиш.
Аллома ўзининг бутун ижоди давомида қайд этилган икки муҳим ғояга амал қилмоқда, уни ривожлантирмоқда, шогирдларидан ҳам талаб қилмоқда. Аниғи, ушбу ғояларга асосланган мактаб яратди.
Олим нафақат тилшунос сифатида, балки филолог, турколог сифатида республикада ва ундан ташқарида - ҳамдўстлик давлатларида, Туркия, Россия ва бошқаларда ҳам таниқлидир. У ислом фалсафасини ҳам мукаммал билувчи ва лисоний ҳодисаларга асосли ҳамда ишонарли татбиқ қилувчи шахсдир.
Проф. Ҳ.Неъматов тилшуносликнинг деярли барча соҳалари бўйича баракали ижод қилиб келмоқда. Асарлари: 1.«Махмуд Кашгарскии о тюркских языках» (ҳамкор). «История лингвисти-ческих учений» (1981). 2.«Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI – XII в». (1989). 3.ўзбек тили тарихий фонетикаси. (Т., 1992). 4.«Тил ва нутқ» (ҳамкор, 1993). 5. «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 1995). 6. «Она тили таълими мазмуни» (ҳамкор, 1995). 7.«ўзбек тили структурал синтаксиси асослари» (ҳамкор, 1999). 8. 5-9 синфлар учун яратилган қатор она тили дарсликлари ва бошқалар.
Шунингдек, «Тилшунослик тарихига ҳамда ҳозирги ўзбек тилшунослигининг долзарб масалаларига, она тили таълими мазмунига бағишланган 300 дан ортиқ илмий, илмий – методик мақолалари»2 фанимизга – унинг ривожига баракали хизмат қилмоқда. Шу ўринда «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» асари ҳақида проф. А.Нурмоновнинг қуйидаги фикрини келтириш айни муддао. «Ҳамид Неъматов ва Р.Расуловларнинг «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» китобининг нашр қилиниши фақат ўзбек тилшунослигида эмас, балки бутун туркийшуносликда катта воқеа бўлди».1 Шундай. Чунки ушбу иш туркий тилшуносликда – туркий лексикологияда илк фундаментал тадқиқот сифатида катта аҳамиятга эгадир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling