Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet49/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Равшанхўжа Расулов

Равшанхўжа Расулов истиқлол даври ўзбек тилшунос-лигининг таниқли вакили, сермаҳсул назариётчи олим, фило-логия фанлари доктори (1989), профессор (1990).


Равшанхўжа Расулов 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1965 йилда мактабни тугатди. 1965 – 1970 йилларда ўзМУ (собиқ ТошДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиди.
1975 йилда «Алпомиш» достонида сўзлар орасидаги синтак-тик муносабатнинг ифодаланиши» мавзусида номзодлик, 1989 йилда «ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг валентлиги» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Р.Расулов ўзбек тилшунослигининг лексикология, семасио-логия, лексикография, синтаксис, умумий тилшунослик ва ўзбек тили фанлари бўйича фундаментал тадқиқотлар яратган олимдир.
Унинг асосий асарлари: 1. «ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор валентликлари» (1989). 2. «ўзбек тили феълларининнг семантик структураси» (1-қисм, 1990). 3. «Гла-голы состояния в узбекском языке и их валентность» (1991). 4. «Лексикологияни ўрганиш» (ҳамкор,1992). 5. «ўзбек тили феълларининг семантик структураси» (2-қисм, 1993). 6. «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 1995). 7. «ўзбек тили тасвирий ифодаларининг изоҳли луғати» (ҳам-кор, 1997). 8. «ўзбек тили феълларининг маъно тузилиши» (2001). 9. «ўзбек тили» (ҳамкор, 2004). 10. «Нутқ маданияти» (ҳамкор, 2004). 11. «ўзбек тили» (ҳамкор, 2005). 12. «Умумий тилшунослик. Тилшунослик тарихи. 1-қисм» (2005). 13. «ўзбек тили назарий грамматикаси муаммолари» (феъл – кесим валентлиги ва содда гап структураси, нашрда) ва бошқалар.
Проф. Равшанхўжа Расулов туркологияда ҳолат феълларига оид қатор монографияларида илк бор ушбу феълларни илмий – назарий ва фалсафий жиҳатдан мукаммал ўрганиб чиқди. Айни феълларнинг маъно тузилишини компонент таҳлил усули асосида текшириб, уларнинг ички ЛСГларини аниқлаб, бу гу-руҳга кирувчи феълларнинг ҳар бирини таърифлади, тав-сифлади Шунингдек, айни ҳолат феълларининг валентлик им-кониятларини ҳам чуқур ёритиб берди. Шунга кўра ўзбек тилшунослигида систем лексикологиянинг ва систем синтак-сиснинг шаклланиши ва кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам замин яратди.
Олимнинг устози профессор Ҳ.Неъматов ҳамкорлиги ва раҳбарлигида яратилган «ўзбек тили систем лексикологияси асослари» асарида туркий тилшуносликда илк бор жаҳон систем – структур тилшунослигининг энг яхши жиҳатлари ўзининг аниқ ифодасини топди. Шунингдек, тадқиқотда шу кунгача ўзбек лексикологиясида эришилган ютуқлар умумлаштирилди, чуқурлаштирилди1, бир бутун ҳолда китобхонга тақдим этилди.
Олим назарий – фалсафий йўналишдагина эмас, балки амалиёт билан боғлиқ - шу кунги тил сиёсатининг долзарб ма-салаларидан бири бўлган давлат тилини ўрганиш борасида ҳам асарларга эътибор бериб келмоқда. Аниқроғи ҳамкорликда – унинг раҳбарлигида олий ўқув юртлари рус гуруҳи талабалари учун катта ҳажмда лотин ёзувида «ўзбек тили» дарслиги эълон қилинди. Дарсликда назарий билимлар билан амалий билимлар уйғунликда берилди. Ишда асосий диққат – эътибор амалиётга – сўзлашув нутқига – нутқ ўстириш муаммосига қаратилди, нутқ услублари ва ўзбек тилида иш юритиш ҳужжатлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилди.
Проф. Равшанхўжа Расуловнинг шогирди билан ҳамкор-ликда яратган тилимиз бойлигини намоён этувчи парафраза-ларнинг изоҳли луғати ҳам бўлиб, ушбу асар шу йўналишдаги дастлабки тадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир.2


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling