Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet48/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Низомиддин Маҳмудов

Низомиддин Маҳмудов ҳозирги ўзбек тилшунослигининг йирик пешқадам вакили, сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1984), профессор (1985).


Низомиддин Маҳмудов 1951 йилда Фарғона вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилди. 1968 йилда мактабни тугатди. 1969 – 1974 йилларда ўзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида таълим олди.
У 1978 йилда проф. М.Миртожиев раҳбарлигида «ўзбек тилида эллипсис» мавзусида номзодлик диссертациясини, 1984 йилда «ўзбек тилидаги содда гапларда семантик – синтактик асимметрия» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Н.Маҳмудов ўзбек тилшунослигининг, асосан… синтаксис, лексикология, лексикография, социолингвистика, ўзбек тилида иш юритиш йўналишлари бўйича қатор жиддий тадқиқотлар яратган, она тили бўйича дарсликлар эълон қилган олимдир. Унинг асосий асарлари: 1. «ўзбек тилидаги содда гапларда семантик ва синтактик асимметрия» (1984). 2. «Ёзув тарихидан қисқача луғат – маълумотнома» (1990). 3. «Тил ва маънавият» (ҳамкор, 1992). 4. «ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси» (ҳамкор, 1992). 5. «Туркча - ўзбекча, ўзбекча – туркча луғат» (ҳамкор, 1993). 6. «ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Синтаксис» (ҳамкор, 1995). 7. «Тил» (1998). 8.«ўзимиз ва сўзимиз» (1997). 9. «Маърифат манзилларида» (2000). 10. «ўзбек тилида иш юритиш» (ҳамкор, 2003). 12. «Она тили» (ҳамкор, 2004) ва бошқалар.
ўзбек тилшунослигида – синтаксисида формал – семантик йўналишнинг етакчиларидан бири бўлган Низомиддин Маҳмудов социолингвистика соҳасида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда. Аниқроғи, ўзбек филологиясида «Мустақиллик шарофати билан лингвистик журналистика деб номлаш мумкин бўлган алоҳида йўналиш вужудга келди».1 Проф. Н.Маҳмудов ушбу йўналишнинг шаклланишига ва тараққиётига катта ҳисса қўшиб келаётган олимдир.
Н.Маҳмудов миллат кўзгуси, ҳаёт кўзгуси бўлган она ва ота тилимизнинг софлиги учун, ўзига хослиги учун,тилимиз та-биатига хос имкониятларининг, тилимиз бойлигининг намоён бўлиши учун астойдил хизмат қилаётган тилшунос ҳамдир. Унинг тилимиз бойлигини, қудратини мадҳ этувчи қатор асарлари бунинг гувоҳидир.
Мустақиллик туфайли тилимиз эркинлиги, равнақи учун кенг имкониятлар юзага келганлигини социолингвистик тад-қиқотларида таъкидлаб келаётган олим шундай дейди «Яқин ўтмишимизда она сўз, демакки, миллат, халқ қаддини ҳам қил-моқ йўлида қилинган уринишлар истиқлол шарофати билан тарих қаърига кириб бўлди. ўзимиз ҳам озод бўлдик, сўзимиз ҳам озод бўлди. ўзбекистон мустақил давлат сифатида мунаввар ва муҳташам манзил сари ўз йўлида шитоб билан бормоқда, ўзбек тили ана шундай давлатнинг мустақил тили сифатида камол топмоқда».1



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling