Рақамли иқтисодиёт шартларида барқарор ривожланишга назарик ва методолик ёндориш


Download 53.22 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi53.22 Kb.
#1592696
  1   2
Bog'liq
1.1 режа


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРТЛАРИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШГА НАЗАРИК ВА МЕТОДОЛИК ЁНДОРИШ.

Коронавирус пандемиясидан кейинги даврдаги иқтисодий беқарорликни бартараф этиш жараёнида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар туфайли юзага келган чуқур ва кенг кўламли ўзгаришлар иқтисодиёт олдида кўплаб вазифаларни қўймоқда. Замонавий шароитда энергетика корхоналарининг барқарор ривожланишини таъминлаш муаммосини ҳал қилиш билан боғлиқ илмий ишланмалар алоҳида аҳамиятга молик бўлиб бормоқда.


Бутун Ўзбекистон энергетика тизими ва унинг ҳар бир ҳудуди учун барқарор ривожланишга ўтиш ҳозирги даврнинг долзарб вазифасидир. Замонавий илмий изланишлар иқтисодий тизимларни, хусусан, энергетика саноатининг қуйи тизимларини барқарор ривожлантиришда назарий ва услубий ёндашувларини чуқурлаштиришга, шунингдек, соҳа ривожига таъсир этувчи янги омилларни излашга қаратилган. Бунинг учун рақамли иқтисодиёт шароитида барқарор ривожланишнинг назарий ва услубий ёндашувларини ўрганиш ҳамда тизимлаштириш талаб этилади.
Барқарор ривожланиш мураккаб, кўп қиррали, мустақил тушунча бўлиб, у кўплаб олимларнинг умумий назарий, услубий ва амалий тадқиқотларининг марказида бўлган. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган конференцияда 1992-йилда БМТнинг Атроф - муҳит ва ривожланиш комиссияси маърузасидан сўнг “Sustainable development” - “барқарор ривожланиш” деб таржима қилинган сўз бирикмаси бутун жаҳон илмий ҳамжамиятининг эътиборини тортди. Ҳисоботда учта таркибий жиҳат иқтисодий, ижтимоий ва экологик элементларни ўз ичига олган аниқ тушунча шакллантирилди.
Тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқиши ортиб бораётганлиги ва барқарор ривожланиш моҳиятини чуқурроқ тушуниши билан унинг кўплаб таърифлари пайдо бўла бошлади ва ягона замонавий илм-фан ҳалигача ажратилмаган. Ҳозирги вақтда барқарор ривожланиш тушунчасини талқин қилишда мустақил бўлган алоҳида иккита йўналиш мавжуд.
Биринчи йўналиш доирасида асосий эътибор чекланган ресурсларнинг такрор ишлаб чиқарилишини таъминлаш зарурати шароитида барқарорликнинг экологик компонентига қаратилмоқда. Бироқ, сўнгги пайтларда барқарор ривожланишнинг экологик эмас, балки ижтимоий-иқтисодий ёки бошқа жиҳатлари кўпроқ асосий оқимга айланди.
1-жадвал

Download 53.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling