Рақамли иқтисодиёт


Рақамли иқтисодиётнинг хусусиятлари


Download 409.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana06.11.2023
Hajmi409.13 Kb.
#1752658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Raqamli 1-mavzu

 
1.2. Рақамли иқтисодиётнинг хусусиятлари 
Узоқ йиллар давомида рақамли иқтисодиётни ўрганиш ва ушбу соҳадаги 
экспертлар ваколатлари фақат рақамли иқтисодиёт билан боғлаш каби 
технологияларга чуқур назар солмасдан рақамли иқтисодиётнинг моҳиятини 
тушунишнинг имкони йўқ деб таъкидлашга имкон беради.
Рақамли иқтисодиётни янги хизмат турлари пайдо бўлиши ва уларнинг 
ЯИМдаги улуши ўсиши, янги бизнес-моделлар, интернет тармоғида бизнес 
олиб борадиган компаниялар капиталлашувига, фойдаланувчилар – контент 
истеъмолчилари, қатнашчилар сонига, бозорда агрегаторлар ва янги турдаги 
бошқа компаниялар пайдо бўлишига ва рақобат кураши характерининг 
ўзгаришига боғлиқлиги тавсифлайди. Ишлаб чиқариш даврига “«Саноат-4.0»” 
технологияларини жорий қилиш, қиймат яратишнинг горизонтал 
занжирларини қисқартириш, мослаштирилган маҳсулот ва хизматларга ўтиш, 
шахсийлашган хизмат кўрсатиш, инновациялар ҳаётийлик дастурининг 
қисқариши ва янги технологияларни башорат қилиш қийинлиги муҳим 
аҳамиятга эга.
Рақамли иқтисодиёт белгилари қаторига, шунингдек, истеъмолчилар 
онгида маҳсулот (хизмат) ҳақида фикр шакллантиришда ижтимоий тармоқлар 
ролининг ўсиб бориши, жамоавий онгдан фойдаланишга имкон берадиган 
янги технологиялар пайдо бўлиши, моддий ресурслардан биргаликда 
фойдаланиш, дропшиппинг модели бўйича омборсиз ва сўровлар асосида 
бизнес юритиш, интеллектуал мулк учун янги лицензиялардан фойдаланиш, 
таълим муассасалари битирувчилари ваколатларининг парчаланиш тезлиги ва 
реал иш ўринларини киритиш мумкин. Бу рўйхатни яна давом эттириш 
мумкин. 
Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, электрон бизнес ва электрон 
тижоратни бошқариш илмий билимларнинг фанлараро соҳасига киради. 
Айнан улар замонавий ёшларни ва рақамли иқтисодиёт эволюциясини 
кузатибгина қолмай, унда ўзи ҳам иштирок этаётганларни қизиқтиради. 
1. Биринчи навбатда, интернет вужудга келгунга қадар улардан 
фойдаланиш имкони бўлмаган янги хизмат турлари пайдо бўлиши. 1990 
йилдан бошлаб ҳозирги вақтгача он-лайн-технологиялар ва интернет тармоғи 
имкониятларидан фойдаланишга асосланган товарлар ва хизматлар янги 
бозорлари шаклланди, масалан, мессенжерлар, агрегаторлар, интернет-
қидирув, интернет-реклама, интернет-савдо, электрон коучинг, электрон 
ўқитиш ва ҳ.к. 
2. Электрон бизнес вакиллари бўлган компаниялар капиталлашуви 
тўғридан-тўғри фойдаланувчилар (контент истеъмолчилари, қатнашчилар) 


сони ва уларнинг ўсиш тезлигига боғлиқ. Бу компанияларни сотишдан юқори 
даромад олишга олиб келади. 
3. Рақобат кураши характерининг ўзгариши. Бозорда агрегаторлар ва 
янги турдаги бошқа компаниялар пайдо бўлиши. 
Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, электрон тижоратнинг янги 
технологиялари ва рақамли иқтисодиёт таъсири остида бизнес-моделлар 
ўзгаради. Бу бозорда хизматлар таклифи тузилмасининг сезиларли, баъзида 
эса жиддий ўзгаришида намоён бўлади ва рақобат кураши характерида акс 
этади. 
4. Рақамли иқтисодиёт бизнес учун тезкор бизнес-таҳлил асосида янги 
ғоялар излаб топиш ва мижозлар билан тезкор қайтувчан алоқа амалга 
ошириш имконини беради, бу эса компанияларга потенциал мижозларнинг 
инновацион истакларига зудлик билан жавоб қайтаришга имкон беради. Бунга 
Google Аnаlytics, “Яндекс.Метрика” ва бошқа бепул сервислар пайдо бўлиши 
хизмат қилди. 
5. Рақамли иқтисодиёт инновациялар ҳаётийлик даврининг қисқариши 
билан тавсифланади. Бу оммавий ишлаб чиқарувчиларнинг янги моделдаги 
смартфонлар, компьютерлар, янги мобил иловалар, компьютер ўйинларининг 
янги вариантларини олиб чиқиш пойгасига олиб келди, бу моделлар 
қаторининг тез-тез алмаштирилиши билан тавсифланади ва маҳсулот, 
хизматлар ассортиментининг тез ўзгаришига олиб келади. 
6. Рақамли иқтисодиётнинг асосий хусусиятлари қаторига янги 
технологиялар пайдо бўлишини олдиндан айтиш қийин эканлиги бўлиб, бу 
шуни англатадики, маълум бир шароитларда улар мавжуд ижтимоий-
иқтисодий тизимларни йўқ қилишга олиб келадиган илғор инновацион 
технологиялар сифатида намоён бўлиши мумкин. Бу жараёнларнинг рўй 
бериш тезлиги қанчалик юқори бўлса, бизнеснинг технологик таркибий қисми 
энг хавфли саналган, лекин шу билан бир пайтда иқтисодиётнинг янгича 
ривожи учун янги истиқболлар очиб берадиган мураккаб ва юқори 
динамикали бозор муҳити томонидан жавоб қайтаришга улгуриш шунчалик 
қийин бўлади.
7. Инновацион ғоялар ҳосил қилиш, товарлар ва хизматлар ишлаб 
чиқариш ва краудсорсинг, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун 
жамоавий “ҳамён” имкониятларини таҳлил қилиш, жамоавий онгдан 
фойдаланиш имконини берадиган соф янги ҳодисалар пайдо бўлиши. 
8. Интернет туфайли бизнес учун янги имкониятлар пайдо бўлиши 
сабабли ривожланган мамлакатлар ЯИМ таркибида хизматлар улуши янада 
ўсди. 
9. Моддий неъматларни биргаликда истеъмол қилиш имкониятлари 
(Shаring economy), бу моддий неъматларга эга бўлиш бобида жамият 
аъзоларининг катта қисмига бўлган муносабатни ўзгартириб юборди. 
Масалан, ёшлар таассуротлар тўплашга кўпроқ берилган бўлиб, ўз мулкини 
харид қилиш ва унга эгали қилиш заруратисиз дунёнинг турли минтақаларида 
эркин ҳаракатланиш (ишга, ўқишга) ҳиссиёти билан боғлайди. 


10. Истеъмолчиларда маҳсулот (хизмат) ҳақида фикрлар шаклланишида 
ижтимоий тармоқларнинг роли ўсиш бориши. 
11. 
Интернет 
тармоғида 
бизнес 
юритадиган 
компаниялар 
капиталлашувининг асоссиз равишда ўсиши ва криптовалюталар 
қийматининг ўсиши ҳисобига молиявий “пуфак”лар сонининг ўсиши. 
12. Интернет-рекламанинг ривожланиши электрон бизнесга рекламада 
пул ишлаб топиш имконини берди, яъни реклама харажатлари модели 
“рекламадан даромад” моделига айланди. 
Ҳозирги пайтда интернет тармоғида бизнесни йўлга қўяётган 
компаниялар кўпинча рекламага сарфлаган пулдан анча кўпроқ миқдорда 
рекламада пул ишлаб олади. Анъанавий равишда рекламада фақат реклама 
агентликлари пул ишлаб топарди. 
13. Ҳозирги кунда ишбилармонлар нафақат моддий, балки электрон, 
рақамли товарларни сотиш имкониятини қўлга киритган. 2019 йил интернет-
савдо бозори 849 млрд. сўм миқдорида баҳоланди. Интернет-савдо бозорининг 
ўсиши шароитларида рақамли товарлар ва чипталар сотишдан компаниялар 
даромадининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Электрон тижоратда авиа ва 
темир йўл чипталари сотиш энг катта улушга эга. 
14. Интеллектуал мулк ҳуқуқларига янги лицензиялар, яратилган 
маҳсулотга эгалик ҳуқуқи, ҳаммага тегишли бўлган халқ лицензиялари пайдо 
бўлиши. 
Масалан, интеллектуал мулкка халқ эгалиги: Creаtive Commons (СС) 
лицензиялари, эркин дастурий таъминотга (ДТ) жамият лицензияси. 
15. Виртуаллаштириш бўйича хизматлар ДТ ва компьютерлар ишлаб 
чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқаради. 
Ҳаттоки, Sony корпорацияси фақат корпоратив буюртма асосида 
ноутбуклар ишлаб чиқара бошлади. Мижоз, масалан, банкда сифатли сервис 
олишда янада талабчан бўлмоқда, у жамоат транспортида ҳам худди шундай 
хизмат кўрсатилишини кутади. 
16. Олий таълим муассасалари битирувчилари чуқур билимга 
эгалигининг ярим парчаланиш тезлиги ортиши ва таълим жараёнида олинган 
чуқур билимга эгалик билан реал иш ўринларида зарур профессионал чуқур 
билимга эгалик ўртасида тафовутнинг тобора ўсиб бориши. 
17. Бизнес-моделлар ўзгариши. Рақамли иқтисодиёт аломатлари бизнес-
моделларида ўз аксини топади, бу эса бошқа бозор иштирокчилари томонидан 
занжир реакциясини юзага келтиради, бу ерда мослаштирилган товар ва 
хизматларга йўналтирилганлик, шахсийлаштирилган хизмат кўрсатишга 
ўтиш, е-тижорат вситаларини компаниялар ривожланиш стратегиялари ва 
бизнес-архитектурага киритиш энг оммавий ҳисобланади. 

Download 409.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling