Рақамли иқтисодиёт


-расм. Маълумотлар, ахборот ва билимлар хусусиятлари


Download 409.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/17
Sana06.11.2023
Hajmi409.13 Kb.
#1752658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Raqamli 1-mavzu

1.3-расм. Маълумотлар, ахборот ва билимлар хусусиятлари 
Натижада, алоҳида давлатларнинг хавфсизлик масалаларига ҳам, барча 
Маълумотлар 
хусусиятлари 
Репрезентативлик 
Аниқлик 
Ишончлилик 
Маълумотларнинг 
объект ёки ҳодиса хусу-
сиятларини тегишлича 
акс эттириш қобилияти 
- расмий аниқлик (рақамнинг 
охирги разряди бирлик қиймати); 

реал 
аниқлик 
(аниқлиги 
кафолатланмаган 
рақамнинг 
охирги разряди бирлик қиймати); 
- зарур аниқлик
тавсифланаётган 
объектларни 
масала шартларига кўра аниқлик 
билан тақдим этиш қобилияти 
- объектларнинг тўғри танланиши; 
- ўлчаш учун белгилар ажратилиши; 
- маълумотларнинг мослиги


даражаларда халқаро хавфсизлик умумий тизимига ҳам дахл қиладиган 
халқаро қарама-қаршиликнинг тамомила янги сегменти пайдо бўлгани ҳақида 
гапириш мумкин бўлади. 1.4-расмда жамиятни ахборотлаштириш ўртасидаги 
ўзаро алоқалар акс эттирилган. 
 
 
1.4-расм. Жамиятни ахборотлаштириш тоифалари, тушунчалари, 
қонуниятлари 
Ҳар қандай мамлакатнинг ахборот макони маълум бир стратегик ва 
тактик функцияларни бажариши кўзда тутилган. Бегона ахборот кириб 
келишидан ҳимоя қилишга, ижтимоий айнан ўхшашлик яратишга 
йўналтирилган стратегик функциялар бадиий ва янгиликларга оид 
коммуникациялар воситасида амалга оширилади. Ижтимоий бошқарувнинг 
муайян вазифаларини бажаришга, ҳукумат ташаббусларини қўллаб-
қувватлашни ташкил қилишга, аҳолини қисқа муддатли ҳодисалар ҳақида 
хабардор қилишга хизмат қиладиган тактик функциялар, асосан, янгиликларга 
оид коммуникациялар билан бажарилади. Стратегик функциялар ҳам, тактик 
функциялар ҳам, айниқса, инқирозли даврларда воқеликни талқин қилиш 
умумий моделларини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. 
Жамият ривожланишининг турли даврларида ўзининг ижобий ва салбий 
томонлари бўлади. Жамиятни ахборотлаштиришнинг турли жиҳатларига мос 
равишда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши ижобий томонларига Жаҳон 
банки ўзининг 2016 йил учун “Рақамли дивидендлар” шарҳида қуйидагиларни 
киритади: 
➢ меҳнат унумдорлигининг ўсиши; 
➢ компаниялар рақобатбардошлигининг ортиши; 
➢ ишлаб чиқариш харажатларининг пасайиши
➢ янги иш ўринлари яратилиши; 
➢ қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликнинг бартараф қилиниши. 
Бу рақамли иқтисодиёт бизнинг ҳаётимизга қандай қилиб ижобий 
Жамиятни ахборотлашнинг 
турли
жиҳатлари 
Иқтисодий
Ҳуқуқий
Социологик 
Психологик 
IT ишлаб чиқиш ва жорий 
қилишнинг
ижтимоий жиҳатлари
Иқтисодиётда 
Ҳуқуқшуносликда 
Социологияда 
Психологияда 


таъсир этиши, оддий фойдаланувчига кўплаб имкониятлар тақдим этиши ва 
шу тариқа бозор имкониятларини кенгайтиришига атиги бир нечта мисол
холос. 
Бироқ кўп сонли афзалликлар билан бир қаторда рақамли ўзгартириш 
маълум бир рисклардан ҳам холи эмас: 
• кибер таҳдидлар риски; 
• одамлар хулқ-атворини бошқариш учун улар ҳақида маълумотлардан 
фойдаланиш; 
• ишсизликнинг ўсиши, маълум бир касблар йўқ бўлиб кетиши; 
• рақамли таълимда узилиш, бунинг оқибатида фаровонликда узилиш 
ва ҳ.к. 
Автоматлаштирилган ўзаро алоқа жараёнларида иштирок этадиган 
субъектларнинг (давлат, юридик ва жисмоний шахслар) ҳаётий аҳамиятга эга 
бўлган манфаатлари, қоидага кўра шундан иборатки, уларнинг иқтисодий, 
сиёсий ва бошқа фаолият томонларига алоқадор ахборот қисми, махфий 
тижорат маълумотлари ва шахсий маълумотлар очиқ бўлиши ва ноқонуний 
фойдаланишдан ҳимоя қилинган бўлиши лозим. Ахборотлашган жамиятнинг 
асосий ижобий ва салбий томонлари келтирилган (1.1-жадвал). 
Рақамли инқилоб соҳасида карвонбоши бўлган компаниялар нафақат 
сезиларли устунликларни қўлга киритади, балки катта рискларни ҳам ўз 
зиммасига олади. Ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири турли 
давлат тузилмалари ва тижорат ташкилотлари, шахсий маълумотларнинг 
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Сўнгги пайтларда тобора 
катта ҳажмдаги ахборот, жумладан, алоҳида шахслар, ташкилотлар ёки 
давлатлар 
учун 
муҳим 
бўлган 
маълумотлар 
автоматлаштирилган 
тизимларидан фойдаланган ҳолда сақланади, қайта ишланади ва узатилади. 
Ахборотни қайта ишлаш тизими ахборотни автоматлаштирилган қайта 
ишлашни бажариш учун зарур бўлган техник воситалар ва дастурий таъминот, 
шунингдек, персонал ҳаракатлари ва ахборотни қайта ишлаш усуллари 
йиғиндисидир. 
Ҳаттоки, ўн беш йил олдин ахборот иқтисодиёти ҳаётга татбиқ 
этишнинг бошланғич босқичида бўлган пайтларда ахборот хавфсизлиги 
бўйича мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, бу пайтга келиб, 
маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тушунчаларда катта ўзгаришлар 
қайд этилган. Ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-
тадбирлар иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирганда, кўпчилик, 
биринчи навбатда, вируслар ва хакерлардан ҳимоя қилишни назарда тутади, 
лекин етакчи ташкилотларнинг ҳисоботларига кўра, энг катта зиённи сўнгги 
ўн йилликда инсайдерлар (компания ходимлари) келтиради, мисол учун, 
Computer Crime аnd Сecurity Сurvey ФҚБ йиллик ҳисоботларида келтирилган. 

Download 409.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling