Рақамли иқтисодиёт


Download 409.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana06.11.2023
Hajmi409.13 Kb.
#1752658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Raqamli 1-mavzu

Рақамли иқтисодиёт меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни 
тезлатиш, турмуш сифати ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида 
рақамли технологиялар, институтлар, номатив-ҳуқуқий база, кўникмалар ва 
бизнес ёрдамида он-лайн режимида маълумотлар алмашиниш воситасида 
иқтисодий ривожланиш парадигмасидир. 
Рақамли 
5G тармоқлари 
Катта маълумотлар 
Виртуаллаштириш ва 
дастурий белги-
ланадиган тармоқлар 


 
1.5-расм.Рақамли иқтисодиёт 
 
Рақамли иқтисодиёт хўжалик юритувчи фаолият бўлиб, унда асосий 
ишлаб чиқариш омили уларни катта ҳажмда қайта ишлаш ва уларнинг таҳлил 
натижаларидан фойдаланиш, анъанавий хўжалик юритиш шакллари билан 
таққослаганда, турли ишлаб чиқариш турлари, технологиялар, асбоб-
ускуналар, сотув, сақлаш, товарлар ва хизматлар етказиб бериш 
самарадорлигини жиддий оширишга имкон берадиган рақамли кўринишдаги 
маълумотлар ҳисобланади. 
Давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги 
ахборот технологиялари соҳаси ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси 
соҳасида янги йўналишлар очиб беради. “Рақам” томон бурилишга 
бутунжаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи 
бўлди. Оқибатда катта ҳажмдаги маълумотлар алмашиниш ва уларни тўплаш 
имкони пайдо бўлди, бу эса ўз навбатида, тўпланган ахборотни қайта ишлаш, 
башорат қилиш, асосланган қарорлар қабул қилиш ва хилма-хил фойда олишга 
имкон беради. Буларнинг барчаси учун эса мос келувчи инфратузилма
бошқача қилиб айтганда, глобал ахборот платформалари иқтисодий тизими 
зарур. 


1.6-расм. Рақамлаштиришдан олинган самара 
 
Бироқ бунда маълумотларни йўқотиш, бизнесни йўқотиш, иш 
ўринларининг қисқариши, хавфсизликка путур етиш риски ва модернизация 
қилиш зарурати вужудга келади. Бу масалаларни тезда ҳал қилиш зарур, чунки 
бу борада кечикиш жиддий рискларга олиб келади. Ахир бошқа 
мамлакатларда, айниқса, Хитой ва АҚШда иқтисодиёт фаоллик билан 
электрон рельсларга кўчирилмоқда. 
Саноатда ҳам ўзгаришлар кутилмоқда, чунки рақамли корхона ва 
инсоннинг рақамли қиёфадоши пайдо бўлиши бутун инсоният моделини 
жиддий ўзгартириб юбориши мумкин. Бу эса шуни кўрсатадики, ахборот 
технологиялари аста-секинлик билан одамларнинг ўрнини эгаллаб бормоқда.

Download 409.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling