Рақамли иқтисодиёт


Ижтимоий-маданий хизматлар


Download 468.33 Kb.
bet19/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Ижтимоий-маданий хизматлар.

Ижтимоий-маданий хизматлар ўз ичига жуда кўп сонли хизматларни олади, улар ичида асосий ўринни сайёҳлик ва экскурсион, санитария-соғломлаштириш хизматлари эгаллайди.
Сайёҳлик ва экскурсион хизматлар.
Сайёҳлик ва экскурсион хизматлари кўрсатиш бўйича сервис хизматлари, жозибадор геоиқлимий шароитлари мавжуд бўлган жойлар ва сайёҳат жараёнида истеъмолчиларга дам олишлари учун имкониятлар билан таъминлайди.
Сайёҳлик-бу фуқороларнинг ўзларининг доимий яшаш жойларидан, соғломлаштириш, ўрганиш, касбий иш юзасидан, спорт ёки бошқа мақсадларда вақтинчалик чиқишларидир (сайёҳатлари).
Сайёҳ бўлиб соғломлаштириш, ўрганиш, касбий иш юзасидан, спорт ёки бошқа мақсадларда давлатга (жойга) вақтинчалик (24 соатдан 6 ойгача ёки бир оқшом тунаш) ташриф буюрувчи фуқоро ҳисобланади.
Экскурсия-бу фуқороларнинг ўзларининг доимий яшаш жойларидан, соғломлаштириш, ўрганиш, касбий иш юзасидан, спорт ёки бошқа мақсадларда, вақтинчалик ташриф буюриладиган давлатда (жойда) 24 соатдан кам ва тунашсиз давр моьайнида вақтинчалик чиқишлари (сайёҳатлари).
Экскурсант бўлиб соғломлаштириш, ўрганиш, касбий иш юзасидан, спорт ёки бошқа мақсадларда 24 соатдан кам ва тунашсиз давлатга (жойга) вақтинчалик ташриф буюрувчи фуқоро ҳисобланади.
Сайёҳлик хизматлари истеъмолчиларга турли хилдаги турларни таклиф этади:

  • соғломлашриш (курортда дам олиш ва даволаниш тавсифидаги соғломлаштириш гуруҳлари);

  • ўрганиш (экскурсия дастурли турлар-музейларга ташриф буюриш, диққатга сазовор жойларни кўриш, маданий чора-тадбирларда иштирок этиш);

  • касбий-иш (мажлислар, конференциялар, конгресслар, савдо ярмаркалари ва кўргазмалар ишларида қатнашиш, концерт, маърузаларда чиқиш қилиш, касбий чора-тадбирларда қатнашиш, шартномаларни тузиш бўйича музокараларда иштирок этиш, ўрганиш ва тадқиқот фаолиятларида, махсус курсларда қатнашиш ва ҳокозолар);

  • спорт турлари (нопрофессионал спорт турлари бўлиб ҳисобланган пиёда, от, сув, чанғи, велосипед, сув ости сузиш ва бошқа сув спорти, балиқ овлаш, ов ва бошқаларда, шунингдек спорт мусобақаларида қатнашиш мақсадида тақдим этилган турлар);

  • диний (хаж мақсадларида, диний тадбирларда иштирок этиш, азиз жойларга ташриф буюриш маршрутлари). .

Фойдаланиладиган транспорт воситаларига боғлиқ ҳолда сайёҳлик шакллари авиасайёҳлик, автобус, темир йўл, автомобил ва денгиз сайёҳлигига бўлинади.
Йилнинг вақтига боғлиқ ҳолда қишки ва ёзги сайёҳлик фарқланади. Сайёҳлик хизматларига талаб, йил давомидаги мавсумий ўзгаришларга боғлиқ. Максимал даражада ташрифлар амалга ошириладиган вақт сайёҳлик мавсуми деб аталади, ташриф буюришлар камайган давр эса мавсум ўртаси деб номланади. Турли худудлардаги сайёҳлик мавсуми бир бирига мос келмайди.
Халқаро сайёҳликда сайёҳни жўнатувчи ва уни қабул қилувчи томонлар мавжуд.
Жўнатувчи томон-бу сайёҳ ва қабул қилувчи томон билан тузилган шартномалар асосида ҳаракат қиладиган сайёҳларни уларнинг вақтинчалик ташриф буюрадиган давлатга (жойга) йўналтириладиган ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор.
қабул қилувчи томон-бу сайёҳ ва жўнатувчи томон билан тузилган шартномалар асосида, давлатга (жойга) вақтинчалик ташриф буюрувчи сайёҳларни қабул қилувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Сайёҳлик ички, кирувчи, чиқувчи, мустақилларга бўлинади.
Ички сайёҳлик - бу ушбу давлатда доимий равишда яшовчи шахсларнинг, давлат худудидаги сайёҳатлари.
Кирувчи сайёҳлик - бу шахсларнинг бошқа давлатга сайёҳатлари.
Чиқувчи сайёҳлик - бу ушбу давлатда доимий равишда яшамайдиган шахсларнинг давлат худудидаги сайёҳатлари
Мустақил сайёҳлик - бу сайёҳлар томонидан тақдим этилган, ҳаракатнинг актив усулларидан фойдаланилган сайёҳатлар.
Сервис фаолияти доирасида ташкилотлар сайёҳлик-экскурсион хизмат кўрсатишни таклиф этишадилар. Улар аҳоли ва чет эл фуқороларининг сайёҳлик ва экскурсион хизматларга бўлган талабларининг қондирилишига йўналтирилган.
Истеъмолчиларга таклиф этилаётган хизматлар комплекси сайёҳлик маҳсулоти деб номланади. Сайёҳлик маҳсулоти сифатида сайёҳлик тури намоён бўлади. Сайёҳлик маҳсулотини истеъмолчиларга туроператорлар ва турагентлар сотишадилар.
Сервис фаолияти қуйидаги турдаги хизматларни кўрсатишни ўз ичига олади:

  • туроператорнинг ички, кирувчи, чиқувчи сайёҳликни тақдим этиш бўйича хизматлари;

  • турагент хизматлари;

  • мустақил сайёҳликдаги хизматлар;

  • экскурсион хизматлар.

. Сайёҳлик хизмати - бу ташкилотлар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг, сайёҳларнинг турни ёки унинг алоҳида таркибларини тақдим этиш ва амалга ошириш эҳтиёжларини қондириш бўйича фаолиятларининг натижасидир.
Экскурсион хизмат - бу экскурсион хизмат ёки алоҳида экскурсияларнинг дастурларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш, экскурсияларни тақдим этиш ва амалга оширишни қўшган ҳолда, сайёҳларнинг (экскурсантларнинг) ўрганишга қизиқишларини қондириш бўйича сайёҳлик хизмати.
Сайёҳлик ва экскурсион хизматларни амалга ошириш бўйича фаолиятни туроператорлар ва турагентлар бажарадилар.
Туроператор - бу лицензия асосида турни шакллантириш, силжитиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятни олиб борувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Турагент - бу лицензия асосида турни силжитиш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Сайёҳлик сайёҳатлари ва экскурсиялар, сайёҳат маршрути бўйича тақдим этилади, унга мос келган ҳолда сайёҳлар турли географик пунктлар ва жойларга ташриф буюришадилар.
Сайёҳлик сайёҳатлари, хизматлар турлари ва хизмат кўрсатиш шароитлари, сайёҳат дастурида кўрсатилади. Сайёҳат маршрутида сайёҳга тақдим этиладиган хизматлар, уларнинг вақти тўғрисида батафсил ахборотни ўз ичига олади.
Сайёҳлик хизматлари туроператор ёки турагент билан сайёҳ ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади. Турга ҳақ тўлашни тастиқловчи ҳужжат бўлиб сайёҳлик путевкаси ҳисоьланади. Тур таркибига кирувчи хизматлардан сайёҳнинг фойдаланиш хуқуқини ўрнатувчи ва уларнинг кўрсатилганлигини тастиқловчи ҳужжат бўлиб, сайёҳлик ва ваучери ҳисобланади.
Туроператор ва турагентлар турли давомийликдаги турларни ташкил этишадилар.
Бир кунлик сайёҳатлар 3 соат, 3-5 соат, 6-8 соат, 9-11 соат, 12 ва ундан кўпроқ соат.
Бир кундан кўпроқ сайёҳатлар 1 дан 3 суткагача, 4 дан 7 суткагача, 8 дан 28 суткагача, 29 дан 91 суткагача, 92 дан 365 суткагача тақдим этилиши мумкин.
Узоқ давом этадиган сайёҳатлар, одатда транспорт ва экскурсия хизматлари билан қўшилади.
Туроператор ва турагентнинг алоҳида хизматлари қуйидагиларни қўшиши мумкин:

  • сайёҳларнинг яшашини тақдим этиш бўйича хизматлар;

  • сайёҳларга овқатланишни тақдим этиш бўйича хизматлар;

  • сайёҳларни турли хил транспорт воситаларида ташишни тақдим этиш бўйича хизматлар;

  • спорт, хордиқ чиқариш, ўрганиш, экскурсион соғломлаштириш ва бошқа чора-тадбирларни тақдим этиш бўйича хизматлар;

  • гид таржимонлар хизматлари.

Мустақл сайёхликдаги хизматлар ўз ичига қўидагиларни қўшиши мумкин:

  • ахборот материалларини, сайёхлик схемаларини тақдим ётиш, маршрутлар, табиий тўсиқлар, обеклар ва бошқаларнинг ёзилиши;

  • сайёхликни тақдим этиш , сайёхлик маршрутларида хавсизликни тамирлаш масалаларни ўз ичига олувчи консалтинг хизматлари;

  • сайёхлик маршрутларида хавсизликни таминлаш бўйича воситачилик хизматлари;

  • сайёхлик кўникмалари асосларига ўрганиш.

Экскурсион хизматлар экскурсияларни тақдим этиш ва экскурсаводлар хизматларини ўз ичига олиши мумкин.
Сайёхларга хизмат кўрсатиш доирасида, уларга трансфер тақдим этилиши мумкин.
Трансфер-сайёхни келадиган жойидан, вақтинчалик бўладиган жойга жойлаштириш ва ўз яшаш жойига етказиш учун ташиш бўйича хизмат, шунингдек сайёхат дастурида кўзда тутиладиган вақтинчалик бўладиган давлат (жой) худудидаги хар қандай қушимча ташишлар. Ташувчи сифатида турли хил транспорт воситалари ёрдамида сайёхларга ташиш бўйича хизматлар тақдим этувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling