Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet21/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Хизматлар қайси гуруҳларга бўлинади?

  2. Моддий хизматлар деганда нима назарда тутилади?

  3. Белгиланишига кўра меҳмонхоналар нечта типга бўлинади?

  4. Санатория-соғломлаштириш хизматларини кўрсатувчи ташкилоти истеъмолчиларига қўшимча хизматларни келтиринг?



Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz



3.2. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш шакллари
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўз фаолиятини бошлашидан олдин уни қандай турда ташкил этиш ва қандай қилиб бозорга кириш вазифаларини ўз олдиларига қўйишади. Ҳар қандай фаолиятни бошлашдан аввал унинг моҳияти ва хусусиятларини чуқур ўрганиш талаб этилади.
Режа:

  1. Сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос хусусиятлари.

  2. Сервис соҳаси корхоналарида истеъмолчилар билан шартномалар тузиш хусусиятлари.




  1. Сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос хусусиятлари.

Сервис фаолиятининг турлари асосан айрим нормаларни кўзда тутади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • сервиснинг қулайлиги (хизматлар ўз вақтида, истеъмолчиларга маъқул бўладиган ва керакли жойда тақдим этилиши лозим);

  • ишлаб чиқаришнинг сервисга кафолатланган мос келиши (яъни истеъмолчи «ўз ўзинга ўзинг хизмат кўрсат» шароитига қўйилмаслиги лозим);

  • сервиснинг ахборот қайтими (сервис ахборотига корхона рахбарлари, менежерлари, маркетологлари диққат билан қулоқ солишлари лозим).

Сервис тизимининг функционал белгиланишидан келиб чиққан холда қуйидаги вазифаларни ифодалаш мумкин:

  • мумкин бўлган истеъмолчиларни улар томонидан ушбу корхона маҳсулотларини харид қилишларидан олдин консултация ўтказиш. Бу истеъмолчиларнинг онгли равишдаги танловини енгиллаштиради;

  • истеъмолчини у томонидан харид қиладиган маҳсулотларини самарали ва бехатар эксплуатация қилишга тайёрлаш;

  • истеъмолчига маҳсулотдан тўғри фойдаланишга ёрдам берадиган зарурий техник ҳужжатларни бериш;

  • мумкин бўлган истеъмолчига маҳсулотни намоиш қилиш пайтида, у томонидан воз кечишнинг олдини олиш мақсадида, маҳсулотни сотишдан олдин тайёрлаш;

  • йўлда бузилишнинг минимал эхтимолида маҳсулотни эксплуатация жойига етказиш;

  • маҳсулотни экспуатация жойида иш ҳолатига келтириш ва истеъмолчига унинг ҳаракатини намоиш этиш;

  • маҳсулотнинг истеъмолчи ихтиёрида бўлинадиган тўлиқ муддати давомида эксплуатацияга тўлиқ тайёргарлигини таъминлаш;

  • эхтиёт қисимларни оператив равишда таъминлаш, уларни ишлаб чиқарувчилар билан яқин алоқаларни ўрнатиш;

  • маҳсулотларни истеъмолчилар томонидан эксплуатация қилиниши тўғрисида (уларнинг мулоҳазалари, таклифлари, шикоятлари) маълумот тўплаш ва уни системалаштириш;

  • тўпланган маълумотлар таҳлили натижалари бўйича истеъмол қилинаётган маҳсулотларни такомиллаштириш ва модернизация қилишда қатнашиш;

  • рақобатчиларнинг сервис фаолиятлари тўғрисида маълумот тўплаш ва уларни системалаштириш;

  • корхона маркетинг хизматига бозорлар, истеъмолчилар ва товарларни таҳлил қилиш ва баҳолашда ёрдам бериш;

  • «сиз бизнинг товарни харид қиласиз ва ундан фойдаланасиз, биз қолган барча нарсаларни қиламиз» принцпи бўйича доимий истеъмолчилар сегментини шакллантириш.

Сервис хизмат кўрсатиш бўйича фаолият мазмунига кўра интеллектуал хизматлар кенг тарқалиб бормоқда. Бу ўз навбатида сервисни бир неча турларга бўлишни асослади:

  • дағал сервис. У ўз ичига товар харакатининг белгиланган параметрлар, тўхтамасдан ишлаши ва иш қобилиятини қўллаб-қувватлашга боғлиқ бўлган барча хизматларни ўз ичига олади;

  • юмшоқ сервис. Якка тартиблаштириш билан боғлиқ бўлган интеллектуал хизматларнинг барча комплексларини ўз ичига олади, яъни истеъмолчида конкрет шароитда бўлган товарни самарали эксплуатация қилиш ёки товарнинг фойдалилик соҳаларини кенгайтириш;

  • тўғри сервис-харид қилинган товарни эксплуатация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар комплекси;

  • қия (билвосита) сервис-харид қилинган товарга бевосита алоқаси бўлмаган, лекин харидорнинг хизмат кўрсатувчи фирмага бўлган ишончини ўрнатишга имконият яратади. Бу ўз навбатида фирмага муваффақият келтиради;

  • диллерлик сервиси. Чет эл фирмаси-ишлаб чиқарувчиси билан маиший техникага кафолатланган техник хизмат кўрсатиш ва ушбу типдаги (моделдаги) маиший техникани таъмирлаш бўйича маълум доирадаги хизматларни бажариш учун тузилган тўғри шартнома. Шу тариқа сервис маркази билан шартномага қўл қўйиб, фирма-ишлаб чиқаривчи унга маиший техникага тез ва сифатли хизмат кўрсатиш учун барча зарурий нарсаларни тақдим этади:

  • норматив-техник ҳужжатларнинг қисқача тавсифини, харакат принцпни, синов методикасини ва ҳокозоларни;

  • махсус технологик асбоб-ускуна ва диагностик назорат-ўлчов ускуналарни таъминланаётган техниканинг барча турлари учун эҳтиёт қисимларини;

  • ишлаб чиқарилаётган ва таъминланаётган маиший техниканинг янги, замонавий типлари ва моделларини ўзлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш учун сервис марказлари мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишини ўтказади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг катта шаҳарларида диллерлик сервиси юқори потенциалга, кўпроқ ривожланиш истиқболларига эга, чунки у оддий истеъмолчи талаби ва таклифига яхши мўлжалланган.




  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling