Рақамли иқтисодиёт
Оилавий тадбиркорликни шаклланиши ва ривожланишининг илмий-назарий асослари
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
2.Оилавий тадбиркорликни шаклланиши ва ривожланишининг илмий-назарий асослариОилавий тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий моҳиятини очиб бериш ва унга бўлган назарий қарашларни шакллантириш учун оила45, уй хўжалиги46, оила хўжалиги47 ва хонадон хўжалиги48 каби тушунчаларни тадқиқ қилиш муҳим услубий аҳамият касб этади. Чунки ушбу категориялар оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ифода этади. Ушбу тушунчалар бир-биридан фарқланиши билан, уларнинг ҳар учаласи ҳам оилалар фаолиятини таҳлил қилиш билан боғлиқ жараён эканлиги олдинги ишларимизда асослаб берилган эди49.Оилани ижтимоий–иқтисодий категория ҳамда иқтисодий муносабатларнинг асосий субъекти сифатида тадқиқ этиш, ғарб иқтисодий таълимотида кўп йиллар олдин бошланганлигини қайд этиш мумкин.Фикримизча, бугунги кунда “оилавий тадбиркорлик” тушунчасига албатта “уй хўжалиги” ва “оила хўжалиги” тушунчаларининг таърифларини қараб чиқмоқ лозимдир. Чунки, “оила хўжалиги”, “уй хўжалиги” ва “оилавий тадбиркорлик” тушунчалари (категориялари) тўғрисидаги дунёқараш ғарб иқтисодий қарашлари таъсири остида ва бошқа томондан иқтисодиётнинг таркибий ўзгариши ва тарихий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий муносабатларнинг асосий субъекти сифатида шаклланмоқда. Бироқ, бу иқтисодий тушунчаларни ҳар бирининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мохияти ҳозиргача тўлалигича ёритилган эмас. Бу тушунчаларга нисбатан турлича қарашлар мавжуд.Дастлабки уй хўжаликлари тараққиёти давомида А.Смитнинг мулоҳазалари диққатга сазовордир. А.Смит омилларнинг сифат жиҳатларига, уларнинг ишлатилишига аҳамият беради, пировард натижада уй хўжаликларининг даромади ва истеъмол имкониятларини шакллантиради.50 Ф.Энгельс51, ўзининг “Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши” номли асарида оила – биргаликдаги иқтисодий фаолият юритишнинг асоси эканлигини асослаб беради. Унда у турли xил турдаги оилаларни таҳлил қилиб, оила ва аёлларнинг аҳволи, тарихий ўзгаришларини бошидан кечиргани, бу ўзгаришлар ўз навбатида ишлаб чиқариш усулининг ривожи, айниқса, мулкчилик шакллари билан белгиланганлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. У оила ривожини ибтидоий жамоадан то Х1Х асрнинг охирги чорагигача иқтисоднинг ривожланиши асносида баён қилади. А.Чаяновнинг “Крестян хўжаликларини ташкил этиш” номли асарида оилавий хўжаликлар тузилиши, уларнинг турли даражадаги маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлил этилган. Унинг фикрича, хўжалик юритувчи оилаларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, улар ҳеч қандай ёлланма меҳнатга асосланмасдан оилаларнинг ўз кучига таяниб хўжалик юритишидир, улар ҳам истеъмолчи хўжаликдир, чунки улар ўз олдига даромад олиш эмас, балки оиланинг моддий эҳтиёжини қондиришни мақсад қилиб қўяди.52 Ноклассик йўналиш доирасида 1992 йил Нобел мукофоти лауреати Г. Беккернинг ишлари катта қизиқиш уйғотади. Унинг асарларида оилада меҳнат тақсимоти оила хўжалигининг ишлаб чиқариш вазифалари, оила даромадларининг тақсимланишини гендер нуқтаи назаридан тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Оила бозордаги товар ва хизматларни фақат истеъмол қилувчи эмас, балки ишлаб чиқарувчи сифатида намоён этадиган “Янги уй хўжалиги назарияси” (Г. Беккер, Дж. Минсер, К. Ланкастер) 60 – йилларнинг ўрталарида пайдо бўлди. Дж.М Кейнс53, ўз тадқиқотларида ресурсларни асосий етказиб берувчи ва харажат қилувчи гуруҳ сифатида уй хўжаликларининг иқтисодиётдаги иккиламчи ролини ўрганишни мўлжаллайди. Уй хўжаликларининг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи, уларнинг давлат билан ўзаро алоқадорлиги, хўжалик юритишнинг ўзгарувчан шароитга мослашишини кўриб чиқади. Кўриниб турибдики оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари узоқ йиллардан буён иқтисодий назария фанининг предмети бўлиб келган. Тадқиқот объектининг мурракаблиги ва хилма-хиллиги туфайли ушбу муаммоларни турли методологик ёндашувлар асосида тадқиқ этиш босқичи давом этмоқда. Бунда ноанъанавий методологик ёндашувларни қўллаш зарурлиги алоҳида аҳамият касб этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, оилавий тадбиркорлик жуда кўплаб ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида муҳим рол ўйнаб, иқтисодиёт ва бошқарувга оид тадқиқотларда машҳур мавзу ҳисобланади. Бу борада айрим хорижий тадқиқотчилар оилавий бизнес тушунчасини тадқиқ қилиб, унинг оилавий бўлмаган бизнес билан фарқли жиҳатларини очиб беришган54. Бир қатор муаллифлар оилавий фирмаларнинг ўзига хос бозор стратегияларини ҳисобга олиб ёндошади55. Шунингдек, баъзи тадқиқотлар оилавий бизнесни ташкил этиш, унда молиявий қарорларни қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга қаратилган бўлиб, мазкур ишларни оилавий бизнес соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ичида муҳим йўналишлар сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу борада Анна Мотилска-Кузманинг “The financial decisions of family businesses” номли мақоласида оилавий фирмаларда молиявий қарорларни қабул қилиш жараёнидаги вазиятлар, тенденциялар ва истиқболли тадқиқот йўналишлари ўрганилган. Ушбу мақолада оилавий бизнесга бўлган қизиқишнинг ўсиб бориши билан молиявий қарорларни қабул қилиш соҳасидаги тадқиқотларнинг камлиги таъкидланиб, оилавий фирмаларда молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнини кенг қамровли кўриб чиқиш зарурлигига алохида эътибор қаратади. Оилавий фирмаларда молиявий қарорлар қабул қилишга қаратилган тадқиқотларнинг катта қисми сармоя тузилишига қаратилганлигига қарамасдан, улар оилавий бизнеснинг ушбу соҳада қандай ишлаши ҳақидаги саволларга аниқ жавоб беролмайди. Бундан ташқари, инвестициявий қарорлар ва дивидендлар сиёсати аниқ ишлаб чиқилмаганлигини асослайди56. Суҳаил Султан ўзининг “Analyzing organizational performance of family and non-family businesses using the HPO framework” номли тадқиқот иши оилавий ва нооилавий бизнеснинг ташкилий ва меҳнат фаолиятини қиёсий таҳлил қилишга бағишланган. Тадқиқотда дунёдаги кўпгина бизнеслар оилаларга тегишли эканлиги ва унинг бошқа мулк турига асосланган корхоналардан фарқ қилишини таҳлил этади. Шунингдек тадқиқот ишида бизнеснинг қайси тури яхшироқ?, оилавий бизнес эгаси бўлиш ёки оила аъзоси бўлишми? каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Бу борада қайси турдаги бизнесга эга бўлиш ва ишлаш юқори самара беришини муаллифлик нуқтаи назаридан баҳолайди. Оилавий бизнеснинг оилавий муносабатларга эга бўлмаган фирмалар билан таққосланганда, бу тадқиқотлар қарама-қарши натижалар кўрсатганлигини таъкидлайди57. Илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, оилавий тадбиркорлик тушунчасига ҳозиргача ягона таъриф берилмаган. Тадқиқотчилар оилавий тадбиркорликнинг моҳиятини унинг муаян бир оилага тегишлилиги, оила бошлиғи томонидан бошқарилиши ва унинг аъзолари меҳнат жараёнини ташкил этишини бош асос қилиб олган ҳолда, ўз таърифларини берганлар (2.1-жадвал). Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling