Рақамли иқтисодиёт


Download 468.33 Kb.
bet45/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Ўртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади.
Такрор ишлаб чиқариш циклида асосий фондларни яратиш жараёни корхонадан ташқарида амалга оширилади ҳамда асосан қурилиш соҳаси, машинасозлик, асбобсозлик ҳамда асосий фондларни яратиш билан шуғулланувчи бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлади. Асосий воситаларни такрор ишлаб чиқаришнинг қолган босқичлари корхона ҳудудида амалга оширилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш туфайли корхоналар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда ривожланиб бораётган бозор муносабатлари шароитларида иқтисодий ва техник барқарорликка эришишларини таъминлайди.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Асосий фонд тушунчаси?

  2. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг асосий фондларига мисол келтиринг?

  3. Асосий фондларни модернизациялашнинг аҳамияти?

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz


6.2. Корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватлари
Бугунги кунда корхоналар ўз ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланмаётган ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навтида уларнинг самарали фаолият юритишларига тўсқинлик қиладиган сабаблардандир. Ушбу мавзуда, корхона фондларидан самарали фойдаланиш мақсадида айрим мавжуд муаммолар ҳақида тушунча берилган.
Режа:

  1. Ишлаб чиқариш қуввати тушунчаси ва уни ҳисоблаш усуллари.

  2. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати ва яхшилаш йўналишлари.




  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling