Рақамли ўлчаш асбоблари


Микропроцессорли частотомерда


Download 83 Kb.
bet3/4
Sana16.03.2023
Hajmi83 Kb.
#1278851
1   2   3   4
Bog'liq
foydali fayllar uz raqamli-o0lchash-asboblari

Микропроцессорли частотомерда (4-расм) ўлчаш кетма-кет ҳисоблаш усулида бажарилади.




4-расм. Микропроцессорли частотомер схемаси

Ўлчанаётган кучланиш частотаси масштабли ўзгарткич (МЎ) орқали импульс шакллантиргич (ИШ) га узатилади. ИШ да кучланиш импульсларнинг даврий кетма-кетлигига ўзгартирилиб, вақт селектори (ВС)га берилади. Микропроцессор (МП) маълум давомийли (мисол учун 1s бўлган) импульслар ишлаб чиқаради ва уларни вақт селектори (ВС) нинг иккинчи кириш қисмларига узатади. Бу импульсларнинг давомийлиги импульсли генератор (ИГ) билан белгиланади. Вақт селектор (ВС) нинг иккала киришига таъсир қилаётган сигналга кўра, унинг микропроцессор белгилайдиган вақт давомийлиги билан чегараланган импульслар сони ҳосил бўлади. Вақт давомида ишлаб чиқарилган импульслар импульс ҳисоблагич (ИҲ) да саналади ва микропроцессор хотирасидаги частота константаси (доимийлиги) билан солиштирилади. Солиштириш натижаси рақамли дисплей (РД) га берилади.


Рақамли ўлчаш асбоблари турли катталиклар ва параметрларни ўлчашда ишлатиладиган энг замонавий ва истиқболли ўлчаш воситаси ҳисобланади. Рақамли ўлчаш асбобларининг нархи аналогли асбобларга қараганда қиммат бўлишига қарамай, уларга бўлган талаб жуда юқори.


4. Ўлчаш ўзгарткичлари


Аксарият ўлчашларда бирор сигнални бошқа турга ўзгартириш лозим бўлади. Ушбу вазифани одатда ўлчаш ўзгарткичлари бажаради.


Ўлчаш ўзгарткичи деб ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқиш, узатиш, кейинчалик ўзгартириш, ишлов бериш ва ёки сақлашга мўлжалланган, лекин кузатувчининг кўриши учун мосланмаган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчаш ўзгарткичларининг турлари жуда кўп. Одатда ўлчаш занжирида биринчи бўлган, яъни ўлчанаётган катталик сигналини қабул қиладиган ўлчаш ўзгарткичига бирламчи ўлчаш ўзгарткичи дейилади. Ундан кейинги жойлашган ўлчаш ўзгарткичларига эса оралиқ ўзгарткичлар номи берилган.
Ўлчаш ўзгарткичларининг кенг тарқалган турларига масштабли ва параметрик ўлчаш ўзгарткичлари киради.
Масштабли ўлчаш ўзгарткичлари ўлчаш сигналини шу турдаги, фақат бошқа қийматдаги сигналга масштабли (аниқ) тарзда айлантириб беради. Масалан, электр токининг масштабли ўлчаш ўзгарткичларига шунтлар, кучланишникига эса бўлувчилар (делитель) номи берилган.
Параметрик ўлчаш ўзгарткичларида киришдаги сигнал турлича (механик силжиш ёки кўчиш, босим, оғирлик кабилар) бўлиб, чиқишдагиси эса фақат электр сигнали (электр қаршилиги, электр сиғими каби) бўлади.
Параметрик ўлчаш ўзгарткичлари резисторли, сиғимли, тензометрик, индуктив гуруҳларига бўлинади.



Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling