Рақамли таълим технологиялари бошқармасидан маълумотнома profedu uz Профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарлари-ни масофавий малака ошириш портали бўйича
Download 19.35 Kb.
|
Платформалар бўйича ҳисобот (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 500 та касб ва мухассисликлар
- 18 номдаги Узлуксиз таълим Миллий ўқув дастурлари
Рақамли таълим технологиялари бошқармасидан МАЪЛУМОТНОМА profedu.uz Профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарлари-ни масофавий малака ошириш портали бўйича. profedu.uz порталида Профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини масофавий малака оширишига мўлжалланган масофавий малака ошириш курси ташкил қилиниб 15 та модуль бўйича онлайн курслар жойлаштирилди. edu.profedu.uz Методик таъминлаш платформаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорининг 13-банд 3-хатбошиси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 14 нояб рдаги 594-сон буйруғининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида edu.profedu.uz профессионал таълим муассасаларини методик таъминлаш платформаси ишга туширилди. Платформага жойлаштирилган ўқув-меёрий ҳужжатлар жами 500 та касб ва мухассисликлар бўйича, шу жумладан, бошлағич профессионал таълим даражаси бўйича 152 та, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 196 та ҳамда ўрта-махсус профессионал таълим даражаси бўйича 106 тани ташкил этади. Платформага бошлағич профессионал таълим даражаси бўйича 139 та касб малака талаби ва касб ўқув режаси ҳамда 108 та касбнинг ўқув дастурлари тўплами, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 150 та касб ва мухассисликларнинг малака талаби ва ўқув режаси ҳамда 137 та касб мухассисликларнинг ўқув дастурлари тўплами, ўрта-махсус профессионал таълим даражаси бўйича 98 та мутахассисликнинг малака талаби ва ўқув режалари ҳамда 95 та касб мухассисликларнинг ўқув дастурлари тўплами жойлаштирилди. Шунингдек, платформага 28 номдаги Умумтаълим фанлари ҳамда 18 номдаги Узлуксиз таълим Миллий ўқув дастурлари тўпламлари ҳам жойлаштирилди. Шу кунгача платформадаги фойдаланувчилар сони 14 199 нафарни ташкил этмоқда. Методик таъминлаш платформасига профессионал таълим тизимида фойдаланиладиган Ўқув адабиётлар гуруҳланиб жойлаштирилди, жумладан, дарсликлар (3 та), ўқув қўлланмалар (24 та) ва қўшимча адабиётлар (281 та) ҳамда бадиий адабиётлар (130 та). Ўқув-методик бирлашмалар томонидан муҳокамадан ўтказилиб тасдиқланган ва тегишли гувоҳномалар берилган ўқитиш материаллари тўпламлари (1 та), Институт томонидан ишлаб чиқилган Қисқа муттадли курслар дастурлари (103 та), методик тавсиялар (4 та), методик йўриқномалар (4 та), видео ресурслар (15 та), тизимга оид инфографикалар (2 та), Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори (1 та), таълим даражалари бўйича компетенциялар матрицалари тўпламлари (3 та) ҳамда Умумий ў рта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича таълим дастурлари (46 та) ҳам жойлаштириб борилмоқда. Шунингдек, платформада Касб-ҳунар таълими журналининг сўнги 4 йилдаги сонлари ҳамда дунёдаги профессионал таълим билан боғлиқ бўлган платформалар рўйхати ва улар ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилган. Download 19.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling